Daryo

Европа Иттифоқи Испанияни Трампнинг савдо тарифларидан ҳимоя қилишга ваъда берди

АҚШ президенти Испаниянинг мудофаа харажатларига кам маблағ ажратганини танқид қилиб, мамлакатга савдо божи солиш билан қўрқитганди. ЕИ эса аъзо давлатларни бундай босимдан ҳимоя қилишга ваъда бермоқда.

1 дақиқа ўқиш1 508 кўришлар0 изоҳ0

Европа Иттифоқи АҚШ президенти Дональд Трамп Испанияга савдо божлари солмоқчи бўлса, бунга қарши чоралар кўришини билдирди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Европа Иттифоқининг барча давлатлари, жумладан, Испания, умумий савдо сиёсатига боғланган бўлиб, уларнинг маҳсулотларига хорижда бир хил тарифлар қўлланади. АҚШ Испания маҳсулотларига нисбатан 15 фоизлик тарифдан юқори бож солишини билдирган эди, аммо, Европа бундай ҳолат юз бермаслигига ваъда бермоқда.

“Ҳар қандай ЕИ аъзосига қарши чора кўрилса, жавоб қайтармасдан қўймаймиз”, деган ЕИ вакили Гилл.

АҚШ президенти Испаниянинг мудофаа харажатларини танқид қилиб, жазо тарифларини қўллаш билан қўқитаётган эди. ЕИнинг мазкур баёноти Трампнинг шу сўзларидан сўнг эълон қилинган.

“Испания НАТОни ҳурмат қилмайди. Мен мамлакатга савдо божи қўллаш билан жавоб бермоқчиман”, деган Трамп.

Испания ва АҚШ ўртасидаги кескинлик НАТОнинг июнь ойида бўлиб ўтган саммитида бошланганди. Ўшанда Испания 5 фоизлик мудофаа харажатлари мақсадига эриша олмаслигини билдириб, Трампдан истисно қилишини сўраганди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар