Daryo

АҚШ ҳукумати шатдауни ҳафтасига 15 млрд доллар зарар етказмоқда

Мамлакат молия вазири Скотт Бессент ҳукумат фаолиятининг тўхтатилиши иқтисодиётга жиддий таъсир кўрсата бошлаганидан хавотир билдирди. Хусусан, шатдаун АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 0,1 фоиз камайишига сабаб бўлаётгани таъкидланди.

1 дақиқа ўқиш1 772 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ федерал ҳукумати фаолиятининг тўхтатилиши мана 3 ҳафтадирки давом этмоқда. Мамлакат молия вазири Скотт Бессент бу ҳолат иқтисодиётга жиддий таъсир кўрсата бошлагани ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, иқтисодий зарар ҳафтасига 15 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Ҳарбий хизматчилар маоши тўланиши учун бошқа федерал ходимларга ва давлат хизматларига тўловлар кечиктирилмоқда ёки тўхтатилмоқда. Шу сабаб мамлакат бўйлаб минглаб ходимлар ишдан бўшатилган.

Маълумотларга кўра, шатдаун АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 0,1 фоизга камайишига олиб келади. Тахминан 7 миллиард доллар зарар етказади. Айримлар ҳафталик зарар 15 миллиард долларгача етиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Сенатда сиёсий тортишувлар ҳамон сақланиб қолмоқда. Демократлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги субсидияларни сақлаб қолишни талаб қилмоқда, республикачилар, аввало, ҳукуматни шакллантиришни талаб қилган.

Ҳукумат шатдауни сабабли 750 мингга яқин федерал ходим иш ҳақисиз таътилга чиққан. Ҳарбийлар ва авиация ходимлари маош олмасдан ишламоқда. АҚШда 1980-йилдан бери 15 марта ҳукумат шатдауни кузатилган. Энг узун муддатли шатдаун 2018–2019-йилларда бўлиб, 35 кун давом этганди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар