Daryo

Дунёдаги энг бадбўй гул ўғирлаб кетилди

Ўсимлик Германиядаги ботаника боғида сақланган. У гуллаш пайтида ўзида чириган гўшт ҳидини таратган. Бадбўй ҳидга қарамай уни кўришга минглаб одамлар келган.

1 дақиқа ўқиш1 712 кўришлар0 изоҳ0

Германиядаги Rombergpark ботаника боғидан номаълум шахслар дунёдаги энг бадбўй гулни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Spiegel хабар берди.

Ботаника боғи Дортмунд шаҳрида жойлашган, гул аморфофаллус титанум (Amorphophallus titanum) деб номлаган. У гуллаш пайтида ўзида чириган гўшт ҳидини таратади. Номаълум шахслар тувакдан ноёб гулнинг оғирлиги 20-30 килограмм келадиган тугунагини қазиб олган. Боғ ходимлари ўғирланган гул қисмини “Давид” деб номлаган. Ҳолат юзасидан полицияга шикоят қилинган.

“Давид”нинг ўғирланиши биз учун оғир зарба бўлди. Дортмунднинг кўплаб аҳолиси навбатдаги гуллашни кутаётган эди. Умид қиламизки, ўғрилар ўз қароридан афсусланади ва уни қайтариб олиб келади, деди ботаника боғи ходими.

У ботаника боғи ва Дортмунд шаҳри учун йўқотиш “катта” эканини қўшимча қилган. 2018 ва 2021 йилларда ўсимлик гуллаш даврида ботаника боғига минглаб меҳмонлар ташриф буюрган.

Amorphophallus titanum ноёб ўсимлик бўлиб, кам ва қисқа муддатли гуллаши билан ажралиб туради. Бу бир неча йилда бир марта содир бўлади ва атиги бир неча кун давом этади. У дунёдаги энг катта тўпгулга эга ва чириган гўштнинг ўткир ҳидини таратади. 

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар