“Барселона” ҳамда Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямал фаолиятини Саудия Арабистони Пролигасида давом эттириши мумкин. Fichajes нашри хабарига кўра, “Ал-Ҳилол” футболчи учун 400 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдирганбилдирган.
Унга кўра, “Барселона” Ламин Ямал бўйича билдирилган дастлабки таклифни рад этган ва уни клубнинг муҳим футболчи сифатида жамоада сақлаб қолмоқчи эканлигини билдирган. Бироқ, клубдаги молиявий сабаб трансфер амалга ошиши мумкин.
Клубга яқин манбаларнинг хабар беришича, каталонияликлар устози Ҳанси Флик ҳамда Ямал ўртасига совуқчилик тушган. Сабаби 18 ёшли вингер немис мутахассисининг ўйин фалсафасидан норози бўлмоқда. Бу эса клубнинг кийиниш хонасида вазият олдингидек эмаслигини кўрсатмоқда. Агар ушбу ҳолат ўзгармаса, Ямал жамоадан кетиш ҳақида ўйлаб кўриши мумкинлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал яқинда “Барселона” билан шартномасини 2031-йилга қадар узайтирди. Янги битимга кўра, футболчи йилига 21 миллион евро маош олади.
Аввалроқ унга Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳамда Ламин учун 230 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдиргани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, жорий мавсум Ямал барча мусобақалар доирасида 5 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt футболчининг қийматини 200 миллион еврога баҳоланмоқда.








