“Барселона” раҳбарияти марказий ҳимоячи Андреас Кристенсенга оид қарорни қабул қилишда шошилмаяпти. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти ва мураббийлар штаби 29 ёшли футболчининг ҳаракатларидан мамнун. Бироқ Андреас билан янги шартнома умзолашдан олдин клуб 2026/27-йилги мавсум учун ҳимоя чизиғи таркибини белгилаб олишни, шунингдек, трансфер бозоридаги имкониятлар ва футболчининг ҳолатини тўлиқ ўрганиб чиқмоқчи.
Кристенсеннинг “Барселона” сафида қолиш истаги бор. У 2022-йилдан буён клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва раҳбариятнинг қарор қабул қилишига қадар кутишга тайёр эканлигини билдирган.
Дания терма жамоаси аъзоси “Барселона” таркибида ҳозиргача 88 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.








