Daryo

Украина Россияга қарши янги санксиялар пакетини жорий этди

Янги чекловлар муддати тугаётган олдинги санкциялар муддатини узайтириш, рус нефть саноатини нишонга олиш ва бошқаларни кўзда тутади.

1 дақиқа ўқиш1 060 кўришлар0 изоҳ0

Украина президенти Владимир Зеленский 4 октябрь куни Россияга қарши янги санксиялар пакетини имзолади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Зеленскийга кўра, бу санксиялар турли йўналишларни қамраб олади:

Биринчи санкция пакети — муддати тугаётган аввалги санкцияларни узайтириш билан боғлиқ. Бу, асосан, Россия тадбиркорлари ва уларнинг Путинга яқин тизимлар билан алоқадорлигига қарши қаратилган.

Иккинчи пакет — Россиянинг ҳарбий саноатига, хусусан, дронлар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчиларга қарши санксиялар.

Учинчи санкция тўплами — Россиянинг нефть саноати билан боғлиқ шахслар ва компанияларни нишонга олади.

Украина раҳбари мамлакат санксиялар босимини давом эттиришини ва бу борада халқаро ҳамкорлар билан ҳамоҳанг ишлашини билдирган.

“Бугун Украинада ишлаб чиқилган кўплаб санкция механизмлари халқаро ҳамкорларимиз томонидан ҳам қабул қилинмоқда. Евроиттифоқнинг 19-санкция пакети ва АҚШнинг янги чораларини кутяпмиз”, деган Зеленский.

Унга кўра, Россия урушни тўхтатиш имкониятларини инкор этмоқда ва террористик ҳамда разил услублар билан жанг қилишни давом эттирмоқда.

“Европа, АҚШ, G7 ва G20 терроризмга қарши курашишга қодир ва бу иш амалга ошади”, дея пост якунланган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар