Daryo

“Россия сунъий йўлдошларимизни ўчириб қўймоқда” — Британия генерал-маёри

Британия алоқа ва кузатув учун тахминан 6 та махсус ҳарбий сунъий йўлдошга эга. Космик аралашув хавфи фақат Буюк Британия билан чекланмаяпти.

1 дақиқа ўқиш1 679 кўришлар0 изоҳ2

Россия Буюк Британия ҳарбий сунъий йўлдошлари фаолиятига мунтазам равишда тўсқинлик қилишга уринмоқда. Бу ҳақда Британия Космик қўмондонлиги раҳбари, генерал-маёр Пол Тедман маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия “ҳар ҳафта” космик фаолиятни издан чиқаришга ҳаракат қилмоқда ва мамлакатнинг космик воситаларини синчковлик билан кузатмоқда.

“Биз сунъий йўлдош тизимларимиз Россия томонидан доимий равишда ўчириб қўйилаётганини кузатмоқдамиз”, деди у.

​

Британия алоқа ва кузатув учун тахминан 6 та махсус ҳарбий сунъий йўлдошга эга. Генерал-маёр Тедманнинг айтишича, улар сигнални сўндиришга қарши технология билан жиҳозланган.

“Уларнинг космосдаги қурилмалари бизнинг сунъий йўлдошларимизни кузатмоқда ва улардан маълумот йиғишга уриняпти”, дея у Россияни назарда тутди.

​

Космик аралашув хавфи фақат Буюк Британия билан чекланмаяпти

Россия немис ҳарбийлари фойдаланаётган иккита Интелсат сунъий йўлдошини ҳам кузатиб бормоқда. Бу ҳақда сентябрь ойида Германия мудофаа вазири Борис Писториус маълум қилганди.

“Улар сунъий йўлдошларни тўсиб қўйиши, манипуляция қилиши ёки физик жиҳатдан ишдан чиқариши мумкин”, деди у Берлиндаги космик конференцияда.

​

Халқаро кескинлик кучайиб бораётган шароитда сентябрь ойида Буюк Британия ва АҚШ илк бор қўшма космик манёвр ўтказди. Мудофаа мутасаддилари буни иттифоқчилар учун “муҳим ютуқ” сифатида баҳолади. 4-12 сентябрь кунлари АҚШ сунъий йўлдоши Буюк Британия сунъий йўлдошини текшириш учун орбитада қайта жойлаштирилди.

Бу синов сунъий йўлдошлар ҳимояси ва чидамлилигини оширишга қаратилган қўшма ҳарбий тузилма — “Олимпия ҳимоячиси” операциясининг бир қисми эди.

“АҚШ Космик қўмондонлиги билан амалга оширилган бу ҳаракатдан, иттифоқчиларимиз билан эришаётган юқори суръатдаги тараққиётимиздан жуда мамнунман. Биз ҳозир иттифоқчиларимиз билан биргаликда космосда умумий миллий ва ҳарбий манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун илғор орбитал операцияларни ўтказмоқдамиз”, деди генерал-маёр Тедман.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар