Daryo

Колумбия президенти исроиллик дипломатларни ҳайдади

Яҳудий давлати билан эркин савдо шартномаси ҳам бекор қилинди. Қарорга Исроилнинг Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган кемаларни тўхтатиб, бортдагиларни қўлга олгани сабаб бўлди. Ушланганлар орасида Колумбия фуқаролари ҳам бор.

1 дақиқа ўқиш1 400 кўришлар0 изоҳ6

Колумбия Исроил билан эркин савдо шартномасини бекор қилади ва яҳудий дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда Колумбия президенти Густаво Петро маълум қилди.

Петронинг сўзларига кўра, Исроил дипломатик делегацияси тўлиқ таркибда мамлакатни тарк этади. Бунга Исроил Ғазо сектори учун инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган “Сумуд” (“Матонат флотилияси”) кемаларини қўлга олгани сабаб бўлмоқда. Гуманитар ёрдам ортилган кема бортида икки нафар Колумбия фуқароси бўлган. Исроил томони жами 70 га яқин фаолни қўлга олгани айтилмоқда.

Петронинг айтишича, агар маълумот тўғри бўлса, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “халқаро жиноят” содир этган. Президент Колумбия Ташқи ишлар вазирлигига “барча тегишли шикоятларни, жумладан Исроил судига ҳам топширишни” буюрган. У халқаро ҳуқуқшуносларни колумбиялик ҳамкасбларига ёрдам беришга чақирган.

1 октябрь куни кечқурун Исроил кемалари Ғазодан бир неча соатлик масофада бўлган “Сумуд” лоти ҳаракатини тўсиб қўйди. Флотилия ўз кемалари бортига ҳарбий хизматчилар чиқаётганини маълум қилди. Улар халқаро сувда қўлга олинганликларини “ноқонуний” деб баҳолади. Ҳозиргача 13 та кема қўлга олинган, жойида 40 га яқин кема бўлган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар