Daryo

Калифорния штати губернатори Нюсом ўзини эркин дунё раҳбари деб эълон қилди

У киноя билан соч учун геллардан фойдаланишга субсидиялар жорий қилишини, “аммо фақат келишган демократлар учун”лигини қўшимча қилган. Бундан ташқари, у каннабисни қонунийлаштириш, чипталар учун тўловларни бекор қилиш ва жиноятчилик даражасини паст сақлаб қолишга ваъда берган.

1 дақиқа ўқиш6 704 кўришлар0 изоҳ2

Калифорния губернатори ва Демократик партия аъзоси Гевин Нюсом АҚШ ҳукумати фаолияти тўхтатилиши шароитида ўзини энди “эркин дунё раҳбари” эканини маълум қилди. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

“Хушхабар, ватанпарварлар! Вашингтон ишламай турган бир пайтда, мен, Гевин К. Нюсом, эркин дунё раҳбарига айландим”, дейилади хабарда.

​Нюсом ўз дастури “жуда оддий” эканини таъкидлаб, унинг моҳиятини қисқача баён этган. Дастурга кўра, барча америкаликлар учун соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имконияти, мактабларда бепул овқатланиш, бепул болалар парвариши, бепул тухум, юқори маошли иш ўринлари ва “ҳеч қандай даҳшатли тарифлар” назарда тутилган.

У киноя билан соч учун геллардан фойдаланишга субсидиялар жорий қилишини, “аммо фақат келишган демократлар учун”лигини қўшимча қилган. Бундан ташқари, у каннабисни қонунийлаштириш, чипталар учун тўловларни бекор қилиш ва жиноятчилик даражасини паст сақлаб қолишга ваъда берган.

Аввалроқ Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас эркин дунёга Қўшма Штатлар ўрнига янги раҳбар кераклигини айтган эди.

1 октябрь куни АҚШда расман шатдаун бошланди - ҳукумат иши тўхтатилди, чунки сенат бюджет лойиҳасини ма’қулламади. Бунга соғлиқни сақлашни молиялаштириш бўйича демократлар ва республикачилар ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб бўлди. Энди юз минглаб давлат хизматчилари маош тўланмайдиган таътилга чиқади, фавқулодда вазият ходимлари эса бепул ишлашга мажбур бўлади.

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар