Daryo

Испания АҚШ кемаларига базалари орқали Исроилга қурол ташишни тақиқлади

Мамлакат аллақачон яҳудий давлатига қурол сотишни тўхтатган. Янги қарор эса транзит орқали ўтаётган ҳарбий юкларга тегишли.

1 дақиқа ўқиш828 кўришлар0 изоҳ3

Испания АҚШнинг кема ва самолётларига базалари орқали Исроилга қурол олиб ўтишни тақиқлади. Бу ҳақда El Pais хабар берди.

Маълум қилинишича, гап Рота (Кадис провинсияси) ва Морон-де-ла-Фронтера (Севилья провинсияси) базалари ҳақида кетмоқда. Тақиқ тўғридан-тўғри яҳудий давлатига йўл олган кемаларга ҳам, оралиқ тўхташдан сўнг охирги манзили Исроил бўлган кемаларга ҳам тааллуқли.

Шу билан бирга, қироллик Испания базаларида тўхтаган Америка транспорт самолётлари ёки кемаларини текширмайди. Пентагон АҚШ кемалари қандай юк ташиётганини яшириши мумкин.

“Бироқ иттифоқчилар ўртасидаги муносабатлар ишончга асосланган бўлиб, акс ҳолатда ўзаро ишончга жиддий зарар етади”, дейилади хабарда.

​

Испания Ғазо секторидаги вазият туфайли Исроилга нисбатан анча қатъий позицияни эгаллаган. Мамлакат Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни тақиқлаган. Исроилнинг Европадаги энг кескин танқидчиларидан бири бўлган Испания бош вазири Педро Санчес Ғазодаги “ваҳшийликлар ва геноцид”ни қаттиқ қоралаб, мамлакатни халқаро спорт мусобақаларидан четлаштиришга чақирган.

Бундан ташқари, қурол-яроғ етказиб беришга тўлиқ эмбарго қўйиш, ҳарбий жиноятларга алоқадор Исроил амалдорларининг мамлакатга киришини тақиқлаш, ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш ва фаластинликларга инсонпарварлик ёрдамини кенгайтириш каби чораларни илгари сурган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар