Дисней студияси “Аватар: олов ва кул” блокбастерининг янги, катта трейлерини тақдим этди. Мазкур лойиҳа режиссёр Жеймс Кемерон улкан франшизасининг учинчи қисмидир.
Сюжетга кўра, фильм “Сув йўли”нинг тўғридан-тўғри давоми бўлади. Картина оловли нави халқи билан таништиради. Бу янги маданият бўлиб, у аввалги фильмлардан таниш бўлган Пандора аҳолиси каби дўстона аҳоли бўлмайди. Нави халқи бошлиғи ролини “Табу” сериали ва “Узоқ йўл” фильмидаги роллари билан танилган Уна Чаплин ижро этади.
Фильмда Пандоранинг илгари кўрсатилмаган ҳудудлари, янги қаҳрамонлар ва аввалги қисмларда тилга олинмаган воқеалар кенгроқ очиб берилиши кутилмоқда.
Аввалги қисмларда иштирок этган Сем Уортингтон, Зои Салдана ва Сигурни Уивер ижросидаги бош қаҳрамонлар ўз ролларига қайтади. Шунингдек, Кейт Уинслет, Жованни Рибизи, Девид Тюлис ва Стивен Ленг ҳам фильмда чиқиши мумкин.
Учинчи “Аватар”нинг хориждаги прокати 2025 йил 19 декабрда бошланади
Бундан аввал трилогиянинг учинчи қисми франшизадаги энг узун фильм бўлиши маълум қилинган эди. Унинг давомийлиги 3 соат 12 дақиқани ташкил қилади. Режиссёр Жеймс Кемерон бу вақт давомида томошабинлар нафақат Пандоранинг бетакрор манзараларидан, балки “янада мураккаб ва серқирра воқеалардан” ҳам баҳраманд бўлишини ваъда берган.








