Ўзбекистон футбол ассоциацияси италиялик мутахассис Фабио Каннаваро билан музокаралар ўтказиш мақсадида Италияга борди. Бу ҳақда Championat нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, собиқ ҳимоячи, ҳозирда мураббий сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариши мумкин. Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси билан музокараларни айнан унинг юрти — Италияда ўтказган. Агар томонлар келишувга эришса, Каннаваро 2026-йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасини бош мураббий сифатида бошқариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли Каннаваро ўтган ой Ўзбекистонда меҳмон бўлиб, футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини томоша қилган эди. Ўшанда журналистлар унинг ўзбек терма жамоасини бошқариш эҳтимоли ҳақида сўрашганида, у қуйидагича жавоб берган:
“Шартнома қаерда? Албатта, бу катта масъулият. Йўқ демаган бўлардим. Агентим шу ерда, гаплашиб кўришса бўлади.”
Маълумот учун, Каннаваро учун Осиё қитъаси бегона эмас. У бунгача БАА, Хитой ва Саудия Арабистони клубларида, шунингдек, Хитой терма жамоасида ҳам фаолият олиб борган. Шунингдек, “Беневенто”, “Удинезе” ва Хорватиянинг “Динамо Загреб” клубларида ҳам бош мураббий сифатида ишлаган
Фабионинг сўнгги иш жойи “Динамо Загреб” бўлиб, 2025-йилнинг 9 апрель куни жамоанинг муваффақияциз натижалари сабабли лавозимидан озод этилган.








