Daryo

Дания Россияга чуқурроқ зарба бера оладиган ракеталар сотиб олади

Мамлакат армияси таҳдидларни “Даниядан узоқда туриб бартараф этиш” имкониятига эга бўлади. Россия элчиси мазкур қарорни қоралади.

2 дақиқа ўқиш972 кўришлар0 изоҳ2

Дания Россия таҳдиди сабаб узоқ масофали ракеталар ва дронлар харид қилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Метте Фредериксен маълум қилди.

Биз юқори аниқликдаги узоқ масофали қуролларни сотиб оляпмиз, шунда юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларнинг олдини олишимиз мумкин. НАТО буни талаб қилмоқда ва бу чоралар Европанинг 2030-йилгача ўзини ҳимоя қилишга тайёр бўлишига хизмат қилади, деди Фредериксен.

​Мудофаа вазири Троэлс Лунд Поулсен эса янги қурол тизимлари ёрдамида Дания армияси “таҳдидларни мамлакат ҳудудидан узоқда туриб бартараф этиш” имкониятига эга бўлишини таъкидлади. Унга кўра, Украина уруши душман ҳудудидаги нишонларга зарба бера оладиган қуроллар зарурлигини кўрсатди. Дания армияси бош қўмондони генерал Майкл Уиггерс Гилдгард ҳам узоқ масофали аниқ зарба берувчи қуроллар “таҳдидлар Дания ҳудудига етиб келмасидан уларни йўқ қилиш” имконини беришини айтди. Россиянинг Копенгендаги элчиси Владимир Барбин эса бу қарорни “очиқдан-очиқ тентаклик” деб баҳолади.

Дунёда ҳеч ким, ҳеч қачон ва ҳеч қаерда ядровий давлатга ошкора таҳдид солишни ўйлаб кўрмаган, деди у.

​Барбиннинг сўзларига кўра, Россия энди Даниянинг нафақат тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув эҳтимолини кўриб чиқаётганини, балки бундай сценарийга тайёргарлик кўраётганини ҳам инобатга олиши керак. Бунга жавобан бош вазир Фредериксен Россия элчисининг баёноти ҳукуматнинг узоқ масофали қурол харид қилиш қарорига таъсир кўрсатмаслигини билдирди.

Россия Европа ва НАТОни қўрқитиб, биз ўз халқимиз ва чегараларимизни ҳимоя қила олмаслигимизни истаяпти. Албатта, бизни қўрқита олишмайди, деди у.

​Украинадаги кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг Дания ҳарбий бюджетини кескин оширди: 2022-йилда у қарийб 5,5 млрд доллар бўлган бўлса, 2023-йилда 8,1 млрд долларга етди, 2024-йилда эса 9 млрд доллардан ошди. Жорий йилда ҳарбий бюджет 58,5 млрд Дания кронини (9,29 млрд доллар) ташкил этмоқда. Февраль ойида ҳукумат мудофаа харажатларини ЯИМнинг 3 фоизига етказиш мақсадида кейинги икки йил ичида қўшимча 50 млрд крон (деярли 8 млрд доллар) ажратилишини эълон қилди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар