Daryo

Россия украиналик минглаб болаларни “қайта тарбияламоқда”

АҚШ томонидан ўтказилган тадқиқотда болалар руслар томонидан ўғирланиб, турли мажбурий фаолиятларга мажбурланаётгани маълум бўлди.

1 дақиқа ўқиш578 кўришлар0 изоҳ1

Россия Украинадан минглаб болаларни куч билан олиб кетиб, уларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказган ҳолда қайта тарбияламоқда. Бу ҳақда АҚШ томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқотда маълум бўлди. 

Қўшма Штатлар молиялаштирган тадқиқотда тахминан 210 та жой аниқланиб, у ерда болалар дрон ясаш ва бошқа турли мажбурий фаолиятларга жалб қилинган. Ел университетининг хабар беришича, 2024-йилда Россиянинг президент самолётларидан болаларни ташишда фойдаланилган. Тадқиқотда юқоридаги ҳудудларнинг ярмини Россия ҳукумати бошқараётгани айтилади.

Айни пайтда Украина расмийлари Россиянинг 19,500 дан ортиқ болани ноқонуний равишда Россия ва Беларусьга депортация қилганини билдирмоқда, аммо Россия буни инкор қилмоқда. Тадқиқотда Россия Украинадан олинган болалар учун кенг кўламли ҳарбий тайёргарлик ва “қайта тарбия” тизимини ишга туширгани таъкидланади. Шу пайтгача 6 мингдан ортиқ бола 43 та махсус марказга олиб кетилгани маълум эди, ҳозир бу кўрсаткич анча ошган.

Украина инсон ҳуқуқлари бўйича вакили хабар беришича, ҳозиргача 1,600 дан ортиқ бола уйига қайтган. Зеленскийнинг вакиллари эса яна 16 боланинг озод қилинганини билдирган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар