Украина разведкаси 10 сентябрь куни Қора денгиз акваториясида Россия кемасига ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, MPSV07 туркумидаги кўп функсияли кема ҳужумга учраган. У 2015-йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, қиймати тахминан 60 миллион долларга баҳоланган. Россияда жами тўртта шундай кема мавжуд. У ғаввослик комплекслари, масофадан бошқариладиган аппаратлар, ён томондан кўриш гидролокатори ва радиоэлектрон разведка воситалари билан жиҳозланган.
Кема денгиз тубини ўрганиш учун қўлланилиши мумкин, унинг қуввати тахминан 4 мегаваттга тенг. Ҳужум пайтида кема Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Новороссийск шаҳри кўрфазига яқин жойларда радиоэлектрон разведка ва патруллик қилаётган эди.








