Daryo

Конгодаги жанозада камида 60 киши ўлдириб кетилди

Ҳужумни ИШИДни қўллаб-қувватловчи қуролли гуруҳ амалга оширган. Улар жанозадаги одамларга мачете билан ҳужум қилган.

1 дақиқа ўқиш1 040 кўришлар0 изоҳ0

Конгодаги дафн маросимида 50 дан ортиқ одам мачете (узун пичоқ) билан ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 8 сентябрь куни Шимолий Киву провинсиясининг Люберо шаҳрида юз берган. ИШИД террористик ташкилотини қўллаб-қувватловчи “Иттифоқдош демократик кучлар” исёнчилари ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олган.

“Мен тахминий ўлганлар сонини 50 нафар деб тасдиқлашим мумкин. Қурбонлар Нтоё қишлоғидаги жаноза маросимида тахминан соат 21:00 да кутилмаганда ҳужумга учраган ва уларнинг аксарияти мачете (узун пичоқ)билан ўлдирилган. Қидирув ишлари давом этмоқда”, деди маҳаллий маъмур Макаире Сивикунула. 

Люберонинг ҳарбий маъмури полковник Ален Кивева маълумотига кўра, қурбонлар сони 60 га яқинлашган. Ҳали бедарак йўқолганлар борлиги сабабли бу рақам ошиши мумкин. “Иттифоқдош демократик кучлар” (АДФ) Конгонинг фойдали қазилмаларга бой шарқий ҳудудларида ер ва ресурслар учун курашаётган бир қанча ҳарбий гуруҳлар қаторига киради.

Конго армияси ва унинг иттифоқчиси Уганда сўнгги ҳафталарда АДФга қарши ҳарбий ҳаракатларни кучайтирган. Август ойида АДФ ўзининг бир нечта ҳужумларида 50 дан ортиқ тинч аҳолини ўлдирди, июль ойида эса черковга уюштирган ҳужумда 38 киши ҳалок бўлганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар