Россия президенти Владимир Путин босиб олинган ҳудудлардан янги ҳужумлар учун трамплин сифатида фойдаланмоқда, шу сабабли Украина ҳудудий ён беришга рози эмас. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский
Le Point нашрига берган интервюсида маълум қилди.Зеленскийнинг сўзларига кўра, баъзи оммавий ахборот воситалари украиналик аскарлар шарқий ҳудудларни тарк этганида тинчлик ўрнатилган бўларди, деб ёзмоқда. Украина президенти бу ҳақиқатдан йироқ эканини айтди. У 2014-йил босиб олинган Қримни мисол қилиб келтирди. Мазкур босқин Россияга 2022-йил Украина жанубини эгаллашда трамплин вазифасини ўтаган.
Украина раҳбари ҳудудий ён босиш россиялик ҳамкасби учун янги имкониятлар яратишини таъкидлади. Агар Путин бутун Украинани эгалласа, ундан трамплин сифатида фойдаланишини билдирди.У (Путин) 2014-йилда мамлакатимиз шарқининг бир қисмига бостириб кириб, ундан ҳудудларни тўлиқ босиб олиш учун плацдарм сифатида фойдаланди. Агар эртага биз қандайдир тарзда Донбассни тарк эцак, Путин учун бир ярим миллион аҳолиси бўлган Харков шаҳри яқинидаги ҳимоясиз ҳудудни очиб берган бўлардик. Бу ҳеч қачон содир бўлмайди. Путин саноат маркази — Днепрни ҳам эгаллаб олган бўларди, деди Зеленский.
У буни амалга оширадими ёки йўқми, Европанинг қатъиятига боғлиқ. Агар Европа кучли бўлса, у эҳтимол ҳеч нарса қилмайди, лекин заиф бўлса, Россиянинг ҳаракатларига бўйсунади. Москва билан Париж ўртасидаги масофа 3000 километрдан кам. Аммо бугунги кунда Россия Украинага қарши қўллаётган ракеталар 2500 километр масофани босиб ўтади. Бизнинг ўзимизда 3000 километр масофага учадиган ракеталар бор, деди президент.
У уруш нафақат Европада, балки Россияда ҳам технологик ривожланишга туртки бўлаётганини билдирди.
"Ишонинг, икки йилдан сўнг россияликлар ҳам, биз ҳам 5000 километр масофага мўлжалланган кўплаб ракеталарга эга бўламиз. Денгиз ва океан ҳеч кимни ҳимоя қила олмайди. Ракеталар келажакда ҳатто 10 000 километр масофага ҳам етиб бориши мумкин. Бу жиҳатдан бугунги кунда Россия фойдаланаётган қуроллар ядро қуролини етказиб бериш тизимларидан унчалик фарқ қилмайди, дея қўшимча қилди Зеленский.
У бунга мисол сифатида Орешник ракетасини келтирди. Украина президентига кўра, бу ракета бир нуқтага қаратилган бўлса-да, у ердаги вазиятдан қатъи назар, қанча одам яшашидан қатъи назар, бутун атрофдаги ҳудудга ҳам зарар етказади.
Бу шуни англатадики, ушбу қуролдан фойдаланиш мантиғи ядровий ракеталарникига ўхшаш бўлиши мумкин, дея хулоса қилди президент.








