Кекса ёшдаги ортиқча вазн ҳар доим ҳам деменция хавфини оширавермайди, баъзан эса уни пасайтиради. Олимлар АRI номли йирик когорт тадқиқоти маълумотлари асосида шундай хулосага келишган. Тадқиқот натижалари Неurology журналида эълон қилинди.
Тадқиқотда 75 ёш атрофидаги беш мингдан ортиқ ўрта ёшли кишилар иштирок этган ва улар саккиз йил давомида кузатувда бўлган. Шу вақт ичида иштирокчиларнинг 20 фоизида деменция ривожланган.
“Маълум бўлишича, ортиқча вазн ва семизлиги бор кекса одамларда нормал вазнли тенгдошларига қараганда касаллик хавфи камроқ экан. Бироқ асосий омил тананинг оғирлиги эмас, балки унинг вақт ўтиши билан ўзгариши эканлиги аниқланди”, дейилади тадқиқотда.
Айниқса, ўрта ва кекса ёш оралиғида вазн йўқотганлар заиф бўлиб чиқди. Улар учун бошланғич тана вазни индексидан қатъи назар, деменция эҳтимоли анча юқори эди. Шундай қилиб, нормал вазнли одамлар орасида, агар уларнинг вазни камайган бўлса, хавф икки баравардан кўпроқ ошган.
Муаллифларнинг таъкидлашича, олинган натижалар кекса ёшдаги семизлик парадоксини тушунтиради.
Юқори вазн ўз-ўзидан деменциядан ҳимоя қилмайди, тана вазнининг камайиши эса миянинг қаришини тезлаштирадиган яширин патологик жараёнларнинг белгиси бўлиши мумкин. Шунинг учун хавфни нафақат ҳозирги тана вазни индекси бўйича, балки ҳаёт давомида вазн ўзгариши динамикаси бўйича ҳам баҳолаш лозим, дейди тадқиқот муаллифлари.








