Daryo

Россия Бош штаби раҳбари: “Россия урушни давом эттиради”

Россия армияси Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов 2025 йилнинг мартидан буён Украинанинг 3,5 минг квадрат километр ҳудуди эгаллаб олинганини таъкидлади.

1 дақиқа ўқиш514 кўришлар0 изоҳ5

Россия 2025 йил мартидан буён Украинанинг 149 та аҳоли пункти ва 3,5 минг квадрат километрдан ортиқ ҳудудини босиб олган. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов маълум қилди.

Герасимовнинг сўзларига кўра, Россия армияси Луганск вилоятининг 99,7 фоизини, Донецк вилоятининг 79 фоизини, шунингдек, Запороже вилоятининг 74 фоизини ва Херсон вилоятининг 76 фоизини оккупация қилган.

Россия армияси баҳор ҳамда ёз мавсумида Украинадаги 76 та стратегик иншоотга зарба берган. Нишонлар орасида ракета ва дрон ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам мавжуд. Бош штаб бошлиғи Россия армиясининг мақсади ҳужумкор ҳаракатларни давом эттириш эканини таъкидлади.

Шу йил 28 август куни Киевга қилинган ҳужум ҳам тилга олинган. Бунинг оқибатида беш қаватли турар жой биноси вайрон бўлган ва 25 киши вафот этган. Шу билан бирга, “Спецоборонмаш” ва “Киев радио заводи” ҳам айнан 28-август куни нишонга олинган.

Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трамп ва Украина етакчиси Владимир Зеленский 18 августда учрашган эди. Шундан сўнг Владимир Путин ва Зеленский ўртасида урушни тугатиш борасида музокаралар ўтказилиши айтилганди. Бироқ учрашув ҳалигача бўлиб ўтмади.

Украина президентининг офиси раҳбари Андрий Ермак АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан 29 август куни бўлиб ўтган учрашув чоғида, Украина Россия билан раҳбарлар даражасида учрашувга тайёрлигини билдирди. Ермак Украина музокара столида ғалабага эришишига ишонишини таъкидлади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Киев олдиндан қўйилган талабларни бажармагунча президентлар даражасида учрашув режалаштирилмаслигини айтди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар