Манбаларга кўра, АҚШ ва Европа давлатларининг Украинага хавфсизлик кафолатлари бўйича якуний қарорга келиши учун ҳали вақт бор. Аммо европалик амалдорларнинг айтишича, улар Трампнинг Украинага ёрдам бермаслик хоҳишини енгиб ўтган.
АҚШ Украинага разведка воситалари, бошқарув тузилмалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимида ёрдам беришни режалаштирмоқда.
Трампнинг бундай қарорга келишига Россия билан тинчлик музокараларининг натижасиз тугаши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, у Украинага ёрдам бермасдан туриб тинчлик учун Нобел мукофотини ололмаслигини ҳам англаб етган. Европанинг ҳарбий харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача ошириш қарори эса Оқ уйнинг ишончини янада мустаҳкамлаган.








