Покистон дрони тунда Афғонистоннинг Хўст вилоятига ҳужум қилди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ҳашт-е Субҳ Даилй хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳужум Суркаҳ Лаҳори ҳудудида соат 01:00 атрофида содир бўлган. Қурбонларнинг икки нафари болалардир, яраланганлар орасида аёллар ҳам бор. Манбалар ҳужум Покистон дрони томонидан амалга оширилган ва тинч аҳолининг уйлари нишонга олинганини айтмоқда.
Маълумот ўрнида, июн ойида Покистон ва Афғонистон чегараси яқинида портлаш юз берганди. Шимолий Вазиристонда номаълум шахс портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилни ҳарбий карвонга уриб юборганди. Оқибатида 16 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна 20 га яқин киши, шу жумладан фуқаролар жароҳатланган эди.
Портлаш оқибатида иккита уйнинг томи вайрон бўлган, олти нафар бола жароҳатланган. Ҳужум учун жавобгарликни Покистон “Толибон” ташкилотига мансуб дала қўмондони Ҳафиз Гул Баҳодир гуруҳи ўз зиммасига олган.








