Daryo

SpaceX АҚШнинг махфий космик дронини фазога учирди

Х-37B номли техника Boeing томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, узунлиги 9 метр, қанотлари эса 4,5 метрга тенг

1 дақиқа ўқиш3 534 кўришлар1 изоҳ1

SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси 21 август куни кечаси АҚШ ҳарбийларига тегишли махфий X-37B космик дронини муваффақиятли тарзда фазога учирди.  Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Фото: Al Arabiya

Учириш маҳаллий вақт билан 23:50 да НАСАнинг Кеннеди космик станциясида амалга оширилган. SpaceX ҳодисани жонли эфирда намойиш қилган. АҚШ космик кучларининг маълум қилишича, дрон миссияси турли технологик синов ва тажриба топшириқларини ўз ичига олади.

“Бу операцион тажрибалар келажак авлод технологияларини, хусусан, лазерли алоқа тизимлари ва ҳозиргача фазода синовдан ўтган энг кучли квант инерсия сенсорини ўз ичига олади.  8-миссия АҚШнинг фазовий алоқа тизимларини янада барқарор, самарали ва хавфсиз қилишга хизмат қилади”, дейилади баёнотда.

Тахминан кичик автобус ҳажмидаги X-37B дронидан 2010 йилдан бери фойдаланиб келинади. Унинг узунлиги 9 метр, қанотлари эса 4,5 метрга тенг. Дрон Boeing томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қуёш панеллари ёрдамида энергия олади. X-37B илгари НАСА миссияларида ҳам синовдан ўтган ва 2011 йилда хизматдан олинган борти мавжуд Space Shuttle’ларга ўхшаш кўринишга эга. 

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар