Daryo

Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

АҚШ президенти кутилмаганда Украина ва Европа делегациялари билан музокараларни тўхтатиб, Владимир Путинга қўнғироқ қилди

2 дақиқа ўқиш22 185 кўришлар0 изоҳ0

Украина президенти Владимир Зеленский 18 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар ўтказди. Февралдаги ташрифдан фарқли ўлароқ, бу галги учрашув анча тинч ўтди.

Фото: Reuters

Президентларнинг 28 февраль кунги мулоқоти жанжалга айланиб кетиб, Украинага ёрдамни вақтинча тўхтатиш билан якунланганди. Зеленский бу сафар ҳарбий кийим эмас, расмий костюм кийиб келди ва Америка раҳбарига бир неча бор миннатдорлик билдирди.

Асосий мавзу Украина хавфсизлигини кафолатлаш масаласи бўлди. Трамп ёрдам ваъда қилди, бироқ мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши масаласи муҳокама қилинмаётганини айтди. Украина АҚШга 100 миллиард долларлик қурол-яроғ харид қилиш шартномасини таклиф этди ва Россияга ҳудудий ён беришни рад этди.

Энг кўп муҳокама қилинган воқеа Трампнинг кутилмаганда Украина ва Европа делегациялари билан музокараларни тўхтатиб, Владимир Путинга қўнғироқ қилгани бўлди. Бу қадам иттифоқчиларни ҳайратда қолдирди, бироқ Reuters манбасининг таъкидлашича, Европа раҳбарлари қўнғироқни “ижобий сигнал” сифатида қабул қилган.

Уларнинг фикрича, Трамп кўпинча охирги суҳбатдошининг фикрига қўшилишга мойил. Шу туфайли қўнғироқдан сўнг Европа ўз нуқтайи назарини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлган.

Трамп Путин билан суҳбатдан сўнг Зеленский ва Россия президентининг юзма-юз учрашувига тайёргарлик кўришни бошлаганини айтган. Украина ва Россия президентлари икки ҳафта ичида учрашиши мумкин. Зеленскийнинг ўзи музокараларга тайёр эканини ва ҳудудий масалаларни муҳокама қилмоқчи эканини айтган.

Музокараларда ҳудуд масаласи

Россия президенти Владимир Путин 16 август куни Трамп билан Аляскадаги учрашувда Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларининг бутун ҳудудига даъво қилди. У октябргача Донецк вилоятининг оккупация қилинмаган қисмини эгаллаб олиши мумкинлигига ишонтирмоқда. Аслида россиялик ҳарбийлар 10 йилдан ортиқ вақт давомида бутун ҳудудни эгаллай олмаяпти.

Оқ уйнинг Овал кабинетида босиб олинган ҳудудлар акс этган Украина харитаси. Пушти рангда Россия ҳудудларнинг неча фоизини босиб олгани акс этган
Фото: BBC

Украина назоратида Краматорск ва Славянск каби йирик шаҳарлар бор. Уларни олиш Бахмутдан анча қийин — ўша ерда Россия камида 20 минг аскарини йўқотган. Бу икки шаҳар ортида эса кенг даштлар бор, улар орқали йўл тўғридан тўғри Изиум ва Харьковга олиб боради. Шу сабабли Украина ўз хавфсизлиги нуқтайи назаридан Донецк вилоятининг бу қисмини тарк этишга мутлақо тайёр эмас.

Бундан ташқари, гап шунчаки бир парча ер ҳақида эмас, балки ҳудудларнинг ўн минглаб украиналик аҳолиси ҳақида кетмоқда. Зеленский Трамп билан учрашувда харитада кўрсатилган босиб олинган ҳудудлар фоизи устида баҳслашганини ва бу масалада яхши билимга эгалигини айтган. У ҳудудлар масаласини ўзи ва Путин ўртасида муҳокама қилишни хоҳлаётганини таъкидлаган. 

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар