Daryo

Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

Сурияликлар зангори оловни Қатар ёрдами билан қурилаётган электр станциялари учун ишлатади

1 дақиқа ўқиш4 114 кўришлар0 изоҳ0

Туркия Озарбайжон газини Сурияга ўз ҳудудидан транзит орқали етказиб беришни йўлга қўйди. 13 йиллик қонли можаро сабаб вайрон бўлган мамлакат инфратузилмасини тиклашга қаратилган мазкур ташаббус йиллик икки миллиард куб метргача газ етказиб беришни назарда тутади.

Gaz yetkazib berish boshlangani munosabati bilan oъtkazilgan marosim
Газ етказиб бериш бошлангани муносабати билан ўтказилган маросим
Фото: Тҳе Натионал

Сурияда ҳокимият алмашган ўтган йил декабридан буён Дамашқнинг янги эгалари мамлакатни яна оёққа қўйишга уринмоқда. Бироқ ҳозирча муаммолар кўп: мамлакатнинг қатор ҳудудларида аҳоли кунига 20 соатдан ортиқ электрсиз яшаяпти. 

Туркиянинг Сурия билан чегарадош Килис вилоятида ўтказилган маросимда Туркия энергетика вазири Алпарслан Байрактар, Сурия энергетика вазири, Озарбайжон иқтисодиёт вазири ҳамда Қатар тараққиёт жамғармаси раҳбари қатнашди.

Байрактар дастлабки босқичда йилига икки миллиард куб метргача газ экспорт қилиниши мумкинлигини таъкидлади. Дамашқ расмийларига кўра, улар газдан электр энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланади.

“Газ тахминан 1 200 мегаватт қувватга эга электр станциясини ишга туширишга ёрдам беради ва бу ўртача беш миллион хонадоннинг эҳтиёжини қондиради”, деди Байрактар.

Унинг сўзларига кўра, табиий газ аввал Ҳалабга, кейин эса Ҳомсга етказилади. Бу эса тез орада у ердаги электр станцияларини ҳам ишга тушириш имконини беради.

Ўн йилдан ортиқ давом этган можаро Сурия энергетик инфратузилмасини издан чиқарди
Фото: Sinxua

Бу Қатар томонидан Сурияда электр генерациясини молиялаштириш йўлида ташланган иккинчи қадамдир. Дастлабки ташаббус жорий йил март ойида амалга оширилган бўлиб, унга биноан Иорданиядан Сурия учун кунлик 400 мегаватт электр сотиб олинган эди.

Andijonlikman, Toshkentda yashayman. Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetini tamomlaganman. “Daryo” tahririyatida 2024-yil noyabr oyidan buyon muxbir sifatida ishlayman va siyosiy, ijtimoiy hamda harbiy yoʻnalishlarga ixtisoslashgan materiallar tayyorlayman. “If qaʼlasining mahbusi” filmini miriqib tomosha qilaman. Lev Tolstoyning asarlarini, ayniqsa, “Urush va tinchlik”ni yoqtiraman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар