Daryo

Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида “Хоразм”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Мазкур ғалаба билан фарғоналиклар 30 очко тўплаган ҳолда, 2-ўринни эгаллаб турибди

1 дақиқа ўқиш4 600 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган учрашув 7 июль, душанба куни бўлиб ўтди. 

Фото: “Нефтчи”

Фарғонада “Нефтчи” жамоаси “Хоразм”ни қабул қилди. 12-дақиқада Тома Табатадзе жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратилди, аммо самара чиқмади.

69-дақиқага келиб эса Зоран Марушич ҳисобни иккитага оширди. Ўйинда бошқа тўп киритилмади ва “Нефтчи” ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.

Мазкур ғалаба билан фарғоналиклар 30 очко тўплаган ҳолда, 2-ўринни эгаллаб турибди. Хоразмликлар эса 14 очко билан 13-поғонадан жой олган.

Суперлига

15-тур

7 июль, душанба

“Нефтчи” – “Хоразм” 2:0

Голлар: Тома Табатадзе, 12 (1:0), Зоран Марушич, 69 (2:0)

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар