Daryo

Суперлига. “Нефтчи” Самарқандда “Динамо”ни мағлуб этди

Мазкур ғалаба билан фарғоналиклар 27 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди

1 дақиқа ўқиш4 588 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган қолдирилган учрашув 2 июль, чоршанба куни бўлиб ўтди. Учрашув Самарқандда – “Динамо” – “Нефтчи” жамоалари ўртасида кечди. 

Фото: ЎзПФЛ

Ўйинда ҳисоб 24-дақиқада очилди. Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг голи биринчи бўлимда ягоналигини сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки жамоада қатор вазиятлар яратилди. Ундан ҳам фарғоналиклар унумли фойдаланди.

78-дақиқага келиб Аброрбек Исмоилов ҳисобни иккитага оширди. Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва фарғоналиклар ғалабага эришди.

Мазкур ғалаба билан фарғоналиклар 27 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Самарқандликлар эса 28 очко билан 2-поғонадан жой олган.

Суперлига

7-тур (қолдирилган учрашув)

2 июль, чоршанба

“Динамо” — “Нефтчи” 0:2

Голлар: Иброҳимҳалил Йўлдошев, 24 (0:1), Аброрбек Исмоилов, 78 (0:2)

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар