Daryo

АҚШ армияси 250 йиллигига парад ўтказилади

Бугун АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг 79 ёшини қаршилаган

1 дақиқа ўқиш4 360 кўришлар0 изоҳ0

Вашингтондаги Миллий савдо марказида 14 июнь куни ўнлаб танклар ва самолётлар ҳамроҳлигидаги ҳарбийлар АҚШ армиясининг 250 йиллигини нишонлаш учун парад ўтказади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Фото: The Guardian

Кун бўйи Вашингтон монументи атрофида ўтказиладиган тадбир фитнес мусобақаси ва армиянинг 250 йиллигини торт билан нишонлаш маросими билан бошланади. Маҳаллий вақт билан соат 18.30 да М1А2 Abrams танклари ҳамроҳлигида 6700 аскар Оқ уй ёнидан ўтиб, Шимоли-ғарбий Конституция проспекти бўйлаб юриши режалаштирилган. Black Hawk, Chinook ва Аpache вертолётлари учиши ҳам режалаштирилган. Мушакбозлик ҳам бўлиб ўтиши айтилган. Трамп “Олтин рицарлар” парашют жамоасидан байроқни қабул қилиб олади.

“Менимча, озгина байрам қилиш вақти келди. Жуда кўп ғалабалар бўлди”, деди Трамп.

У парад ва туғилган куни ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини таъкидлаб ўтган.

Армия ҳисоб-китобларига кўра, харажатлар 25-45 миллион долларни ташкил этади. Парадга тайёргарлик кўриш 4 кунгача тирбанд йўлларнинг ёпилишига олиб келган. Роналд Рейган номидаги Вашингтон миллий аэропортидаги парвозлар эса тадбир давомида номаълум муддатга тўхтатилган.

“Президент Трампнинг авторитар етакчилар услубида намойишкорона ҳарбий парад ўтказиш учун миллионлаб долларларини сарфлаш ҳақидаги азалий орзуси ниҳоят унинг туғилган кунида амалга ошмоқда”, деди Вакиллар вакили Элеонора Холмс Нортон.

У тадбирнинг шаҳар йўлларига кутилаётган таъсирини, шунингдек, Трамп маъмурияти федерал ишчиларни ишдан бўшатиш ёки истеъфога чиқишга кўндириш учун бир неча ой сарфлаганидан кейин уни ўтказиш қарорини қоралаган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар