Daryo

Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

2003 йилда бошланган қурилиш ишлари 160 млн долларга тушган

1 дақиқа ўқиш16 422 кўришлар0 изоҳ0

Ҳиндистоннинг Кашмир водийсини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди. Бу ҳақда бош вазир Нарендра Моди Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Х

Кўприк Ченоб дарёси устидан ўтади. У денгиз сатҳидан 359 метр баландликда қурилган. Иншоотнинг умумий узунлиги 1,3 километрдан ортиқни ташкил этади.

Ченоб темир йўл кўприги дизайндаги ихтирочилик ва қурилиш маҳоратини намойиш этади. У алоқаларни мустаҳкамлайди, шу тариқа савдо-сотиқ, тижорат ва туризмни рағбатлантиради, деди Ҳиндистон бош вазири.

6 июнь куни кўприкдан илк бор иккита йўловчи поезди ўтган. Мазкур кўприк 272 километрлик Удхампур—Сринагар—Барамулла (USBРЛ) темирйўл линиясининг бир қисми ҳисобланади. У Жамму ва Кашмирнинг олис ҳудудларини Ҳиндистоннинг қолган қисми билан боғлайди.

2003 йилда бошланган қурилиш ишлари Ҳиндистонга 160 миллион долларга тушган. Кўприкда -10 даражадан +40 даражагача бўлган ҳароратга чидамли пўлат материаллардан фойдаланилган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар