Daryo

Украина ва Россия асирлар айирбошлашни якунлади (фото)

Уч кун ичида “1000 га 1000” форматида асирлар айирбошланди

1 дақиқа ўқиш7 512 кўришлар0 изоҳ0

Россия ва Украина Истанбулда эришилган келишув асосида “1000 га 1000” форматида асирлар айирбошлашни якунлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Асирлар айирбошлаш уч кун давом этган, 25 май куни ҳар икки томон 303 нафардан ҳарбий алмашган.

Айни вақтда Россия ҳарбий хизматчилари Беларусь ҳудудида бўлиб, у ерда уларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, дейилади вазирлик баёнотида.

Россия Мудофаа вазирлиги асирлар алмашинувнинг кейинги босқичлари режалаштирилмаганини маълум қилган.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Шундай қилиб, 16 май куни Истанбулда эришилган Россия-Украина келишувларига мувофиқ, 23-25 май кунлари Россия ва Украина томонлари 1000 киши учун 1000 формуласи бўйича алмашишни амалга оширди, дейилади хабарда.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳам асирлар алмашинувини тасдиқлаган.

303 нафар украиналик ҳимоячи уйда. Туркияда келишилган 1000 га 1000 алмашишнинг учинчи қисми якунланди. Ушбу алмашинувни муваффақиятли амалга ошириш учун кечаю кундуз ишлаган жамоага раҳмат. Биз, албатта, ҳар бир одамни рус асирлигидан қайтарамиз!, деган Зеленский.
Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, 24 май куни Россия ва Украина кенг кўламли маҳбуслар алмашинувининг иккинчи босқичи доирасида 307 нафар ҳарбий хизматчини бир-бирига етказди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

23 май куни эса томонлар 390 нафар фуқарони: мос равишда 270 нафар ҳарбий ва 120 нафар фуқарони бир-бирига топширди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар