Daryo

Тайван маҳаллий ишлаб чиқилган янги ҳаво мудофаа тизимини синовдан ўтказди

Бу Хитой билан совуқ муносабатлар сақланиб турган бир вақтда юз беряпти

1 дақиқа ўқиш3 196 кўришлар0 изоҳ0

Тайван мудофаа вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқилган Land Sword II тизимининг илк жанговар синови муваффақиятли ўтганини маълум қилди. Жараён давомида тизимнинг дронлар ва қанотли ракеталарга қарши самарадорлиги текширилди.

Вазирлик томонидан Х (собиқ Твиттер) тармоғида эълон қилинган баёнотда учта ТC-2 ракетаси учирилгани, уларнинг ҳаммаси ҳам белгиланган нишонларни муваффақиятли уриб туширгани ҳақида сўз боради.

Тайван қуролли кучлари 43-артиллерия қўмондонлиги командир ўринбосари, полковник Ҳе Ҳсиангининг сўзларига кўра, машғулот жанговар тайёргарлик ва тактик жойлашув мезонларини баҳолаш мақсадида ўтказилган.

“Жанговар тайёргарлик — бу доимий ҳолат, машғулот эса реал жанг демакдир,”, деган у.

Land Sword II Қўшма Штатларнинг эскириб бораётган МIМ-72 Chaparral тизимига ворис сифатида ишлаб чиқилган. Ҳар бир комплекс таркибида радар, ракета учириш платформаси, бошқарув пункти ва ўқ-дори ташувчи машина мавжуд.

Ракета 15 км масофадаги нишонларни уришга қодир бўлиб, ҳар қандай об-ҳаво шароитида ишлай олади. У тез ҳаракатланувчи самолётлар, учувчисиз учиш аппаратлари ва қанотли ракеталарга зарба бериши мумкин.

Тайван расмийларига кўра, Land Sword II тизими оролнинг кўп босқичли ҳаво мудофаа тизимидаги бўшлиқни тўлдиради. Айниқса, қирғоқ ва олдинги ҳудудларни паст учувчи таҳдидлардан ҳимоялашга ёрдам беради. 

Andijonlikman, Toshkentda yashayman. Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetini tamomlaganman. “Daryo” tahririyatida 2024-yil noyabr oyidan buyon muxbir sifatida ishlayman va siyosiy, ijtimoiy hamda harbiy yoʻnalishlarga ixtisoslashgan materiallar tayyorlayman. “If qaʼlasining mahbusi” filmini miriqib tomosha qilaman. Lev Tolstoyning asarlarini, ayniqsa, “Urush va tinchlik”ni yoqtiraman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар