Daryo

Суперлига. “ОКМК” ўз уйида “Нефтчи” билан дуранг ўйнади

Ушбу дуранг билан олмалиқликлар 23 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди

1 дақиқа ўқиш3 943 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган учрашув 19 май, душанба куни бўлиб ўтди.

Фото: “Нефтчи” клуби матбуот хизмати

Турнинг сўнгги баҳсида Олмалиқда “ОКМК” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи”сини қабул қилди. Учрашувнинг 22-дақиқасида ҳисоб очилди. Асадбек Собиржонов гол урди. 

Иккинчи бўлимда эса икки дақиқа фарғоналиклар аъзоси Аброр Исмоилов ажойиб голларни урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг олмалиқликлар олдинга интилди. 82-дақиқада эса Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни тенглаштирди.

Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди. Ушбу дуранг билан олмалиқликлар 23 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналиклар эса 16 очко билан 6-поғонадан жой олган.

Суперлига

10-тур

19 май, душанба

“ОКМК” — “Нефтчи” 2:2

Голлар: 1:0 – 22, Асадбек Собиржонов, 1:1 – 64, Аброр Исмоилов, 2:1 – 66, Аброр Исмоилов, 2:2 – 82, Ислом Тўхтахўжаев.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар