Daryo

Исроил Ғазода янги қурилишлар бошлади (фото)

Яҳудий давлати қурилишлар ҳақида оммага эълон қилмаган

1 дақиқа ўқиш7 739 кўришлар0 изоҳ0

Исроил Ғазо секторида бир қанча янги объектлар қурилишини бошлади. Улар гуманитар ёрдамни тақсимлаш марказлари сифатида фойдаланилиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақда BBC сунъий йўлдошдан олинган расмларга таяниб хабар берди.

Фото: BBC

BBC Verify томонидан таҳлил қилинган суратларга кўра, бир қанча ер участкалари қурилишга ҳозир қилиб тозаланган. Жумладан, сўнгги ҳафтада Ғазо жануби ва марказида янги йўллар ва қурилиш майдончалари пайдо бўлган.

Исроил бундай тақсимлаш марказлари қаерда бўлишини очиқ айтмаган. Ғазонинг жанубий қисмида камида тўртта марказ, шимолроқда, яъни ҳарбийлар назоратидаги Нетзарим йўлаги яқинида яна биттаси қурилмоқда.

Фото: BBC
Расмда 12 апрель ва 1 майдан буён қурилаётган объектлар тасвирланган.

“Ғазо гуманитар жамғармаси” Исроилни тарқатиш марказлари тўлиқ ишга тушгунга қадар одатдаги каналлар орқали ёрдам кўрсатишга рухсат беришга чақирган. Ғазо шимолида дастлабки режада кўзда тутилмаган ёрдам марказларини қуриш ташаббуси билан чиққан.

Фото: BBC/11 февраль
Фото: BBC/11 май

Бу жамғарма Ғазода давом этаётган гуманитар инқироз даврида инсонпарварлик ёрдамни тарқатиш учун очилган. У дастлаб 1,2 миллион кишига, яъни аҳолининг 60 фоизидан камроғига озиқ-овқат, сув ва гигиена тўпламлари етказиб берилишини маълум қилган эди. 14 май куни у ойнинг охиригача иш бошлашини эълон қилган.

Маълум бўлишича, таклиф этилаётган янги тизим ҳали Исроил ҳукумати томонидан имзоланмаган. Исроил 2 мартдан бери Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб киришни тўхтатиб қўйган. Оқибатда анклавда 57 нафар бола вафот этган, кучли очарчилик бошқаларга ҳам хавф солмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар