Daryo

Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

Андижонда эса дуранг қайд этилди

1 дақиқа ўқиш14 380 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг 3-туридан ўрин олган учрашувлар 13 май, сешанба куни ўтказилди.

Фото: ЎзПФЛ

Бугун “Пахтакор” – “Насаф” ўйинидан ташқари яна учта баҳс бўлиб ўтди. Жумладан, Олмалиқда “ОКМК” "Навоий ФА"ни қабул қилган бўлса, Сурхондарёда “Лочин” “Сурхон” клуби меҳмон бўлди. Яна бир баҳс эса “Андижон” – “Динамо” иштирокида бўлиб ўтди.

Олмалиқдаги баҳсда ўта йирик ҳисоб қайд этилди. Миржалол Қосимов шогирдлари навоийликлар дарвозасига 12 та тўп киритиб, атиги битта ўтказиб юборди. 

Ўзбекистон Кубоги

3-тур

13 май, сешанба

“ОКМК” — “Навоий ФА” 12:1

Голлар: Рубен Санчес, 1 (1:0), Азиз Холмуродов, 19 (2:0), Нодирбек Абдураззоқов, 21 (3:0), Рубен Санчес, 33 (4:0), Шерзод Рауфов, 42 автогол (5:0), Нодирбек Абдураззоқов, 42 (6:0), Аҳмадулло Муқумжонов, 50 (7:0), Асадбек Собиржонов, 55 (8:0), Рубен Санчес, 58 (9:0), Ҳасан Муродиллоев, 60 (9:1), Хуршид Ғиёсов, 64 (10:1), Хуршид Ғиёсов, 77 (11:1), Асадбек Собиржонов, 78 (12:1)

Сурхондарёдаги баҳсда эса мезбонлар мағлуб бўлди. “Лочин” клуби Суперлига жамоасидан аввалига битта тўп ўтказиб, кетма-кет учта гол ура олди.

Ўзбекистон Кубоги

3-тур

13 май, сешанба

“Сурхон” — “Лочин” 1:3

Голлар: Жаҳонгирбек Абдусаломов, 10 (1:0), Зафар Полвонов, 32 (1:1), Зафар Полвонов, 36 (1:2), Аслиддин Турсунпўлатов, 90+6 (1:3)

Андижонда эса дуранг қайд этилди. 9-дақиқада Дониёр Абдуманнопов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 45+2-дақиқада Акбар Абдурасулов жавоб голини урди. Учрашув якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолинди.

Ўзбекистон Кубоги

3-тур

13 май, сешанба

“Андижон” — “Динамо” 1:1

Голлар: Дониёр Абдуманнопов, 9 пен (1:0), Акбар Абдурасулов, 45+2 (1:1)

Умуман олганда “Ҳ” ва “Б” гуруҳларида вазият қуйидагича бўлди:

Фото: ЎзПФЛ
Фото: ЎзПФЛ

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар