Daryo

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар эълон қилди

Санкция нишонида битта форс компанияси ва 3 нафар Эрон фуқароси мавжуд

1 дақиқа ўқиш4 451 кўришлар0 изоҳ0

Америка Қўшма Штатлари Эрон ядро дастури давом этаётганини сабаб қилиб, Теҳронга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Бу ҳақда 12 май куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle нашри.

Фото: Le Monde

Уммонда икки давлатнинг юқори мартабали вакиллари ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди якунлангач, АҚШ Давлат департаменти раҳбари Эрон ядро дастурини кенгайтиришда давом этаётганини маълум қилди.

“Теҳрон икки томонлама фойдаланиш учун илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини олиб бормоқда. Улар ядро қуроли ва уни етказиб бериш тизимлари билан боғлиқ,” дея таъкидлади Рубио.

АҚШ маълумотларига кўра, чекловлар Эроннинг SPND ҳарбий тадқиқот ташкилоти билан алоқаларни сақлаб келаётган Fuya Pars Prospective Technologists компаниясига, шунингдек, ядро дастурига алоқадор уч нафар Эрон фуқаросига қаратилган.

Эрон ва АҚШ расмийлари 11 май куни Уммонда Теҳроннинг ядровий дастури бўйича тўртинчи раунд музокаралар ўтказди. Учрашувда Теҳрондан ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи, Вашингтондан эса АҚШ президентининг махсус элчиси Стивен Уиткофф иштирок этди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар