Daryo

Суперлига. “ОКМК” сафарда 3 очко қўлга киритди, “Андижон” “Пахтакор” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди (видео)

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасидаги иккита баҳс якунига етди

2 дақиқа ўқиш11 518 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасидаги “Хоразм”—“ОКМК” ҳамда “Пахтакор”—“Андижон” баҳслари якунига етди. Урганчда кечган баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилган бўлса, Тошкентдаги учрашувда жамоалар 5 та гол уришди.  

Фото: Коллаж

Хоразмдаги учрашув қизғин курашлар остида бошланди. Биринчи таймнинг 37-дақиқасида майдон эгалари ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди, лекин Темур Тўхтасинов томонидан белгиланган пенальтини Дилшод Жўраев аниқ амалга ошира олмади. 

Иккинчи тайм ҳам қизиқарли вазиятлар остида ўтди. Учрашув якуни арафасида Олмалиқ клуби ғалаба тўпини киритди. 90+8-дақиқада Ойбек Рустамов Асад Собиржоновнинг ажойиб узатмасидан кейин Сардор Қобулжонов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. 

Шу тариқа Миржалол Қосимов бошчилигидаги “ОКМК” сафардан 3 очко билан қайтди. Ҳозирда олмалиқликлар 13 очко билан онлайн турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. “Хоразм” 6 очко билан 9-поғонани эгаллаб турибди.

Тошкентда бўлган баҳсда жамоалар 5 та гол киритишни уддалашди. Учрашувнинг биринчи бўлимида мухлислар голларга гувоҳ бўлмади. аммо иккинчи таймда “Андижон” кетма-кет икки марта Жонатан қўриқлаётган дарвозага йўл топди. 

56-дақиқада Дониёр Абдуманнопов ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Рустам Турдимуродов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 

Орадан 8 дақиқа ўтиб, Игор Сергеев таблодаги ҳисобни қисқартирди. 81-дақиқада андижонликлар яна ҳисобдаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Гол муаллифи — Лука Ускокович. 84-дақиқада Башар Ресан “Пахтакор”нинг иккинчи голини киритди. 

Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам қизғин курашларга бой ўтди, аммо дарвозалар бошқа ишғол қилинмади. Шу тариқа “Андижон” сафардан 3 очко билан қайтди. Қўлга киритилган ғалабадан кейин Александр Хомяков жамоаси ҳисобидаги очколар сони 9 та бўлди ва турнир жадвалининг 4-поғонасидан жой олди. “Пахтакор” 3 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. 

Ўзбекистон Суперлигаси

5-тур

13 апрель, якшанба

“Хоразм” — “ОКМК” 0:1Гол: 0:1 — Ойбек Рустамов (90+8)

“Пахтакор” — “Андижон” 2:3
Голлар:
0:1 — Дониёр Абдуманнопов (54), 0:2 — Рустам Турдимуродов (60), 1:2 — Игор Сергеев (68), 1:3 — Лука Ускокович (81), 2:3 — Башар Ресан (84)

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Суперлига. “Пахтакор” сафарда, “Нефтчи” ўз майдонида ғалаба қозонди

Суперлига. “Пахтакор” сафарда, “Нефтчи” ўз майдонида ғалаба қозонди

9-Сентабр, 21:03

Суперлига. “Пахтакор” сафарда очко йўқотди, “Андижон” “Хоразм”ни мағлуб этди, “Сурхон” “ОКМК” билан дуранг ўйнади

Суперлига. “Пахтакор” сафарда очко йўқотди, “Андижон” “Хоразм”ни мағлуб этди, “Сурхон” “ОКМК” билан дуранг ўйнади

25-Август, 22:00

Суперлига. “Сўғдиёна” “Андижон”ни мағлуб этди, “Пахтакор” “Бухоро” билан жанговар дуранг қайд этди

Суперлига. “Сўғдиёна” “Андижон”ни мағлуб этди, “Пахтакор” “Бухоро” билан жанговар дуранг қайд этди

6-Август, 22:31

Суперлига. “Андижон” ўз майдонида “Пахтакор” билан дуранг ўйнади

Суперлига. “Андижон” ўз майдонида “Пахтакор” билан дуранг ўйнади

1-Август, 21:32

Суперлига. “Андижон”, “Локомотив” ва “ОКМК” клублари ўз майдонида муҳим ғалабаларни қўлга киритди

Суперлига. “Андижон”, “Локомотив” ва “ОКМК” клублари ўз майдонида муҳим ғалабаларни қўлга киритди

27-Июл, 22:00

Суперлига: ОКМКдан ажойиб камбек, “Пахтакор”да дуранг ва “Машъал” мавсумдаги илк ғалабасига эришди

Суперлига: ОКМКдан ажойиб камбек, “Пахтакор”да дуранг ва “Машъал” мавсумдаги илк ғалабасига эришди

17-Июл, 22:35

Суперлига. “Андижон” сафарда “Хоразм”ни йирик ҳисобда енгди, “Локомотив” “Қизилқум”дан устун келди

Суперлига. “Андижон” сафарда “Хоразм”ни йирик ҳисобда енгди, “Локомотив” “Қизилқум”дан устун келди

4-Май, 21:11

Суперлига. “ОКМК” сафарда “Андижон”ни мағлуб этиб, мавсумдаги иккинчи ғалабасига эришди

Суперлига. “ОКМК” сафарда “Андижон”ни мағлуб этиб, мавсумдаги иккинчи ғалабасига эришди

12-Апрел, 20:15