Daryo

2027 йилдан бошлаб “Оскар” мукофотида янги номинация пайдо бўлади

Янги номинацияда ҳайкалча олиш учун иштирок этиш ва овоз бериш қоидалари 2027 йилда эълон қилинади

1 дақиқа ўқиш7 384 кўришлар0 изоҳ0

2027 йилдан бошлаб “Оскар” кино мукофоти энг яхши трюклар постановкаси учун ҳам берилади. Бу ҳақда Америка кино санъати академияси маълумот берди. У ерда айтилишича, янги номинацияда ҳайкалча олиш учун иштирок этиш ва овоз бериш қоидалари 2027 йилда эълон қилинади. Бунгача каскадёрлар маросимлар доирасида махсус мукофотларга эга бўлишган.

Фото: Kino Mail

3 март куни кинематография соҳасида эришган ютуқлари учун 97-“Оскар” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Режиссёр Шон Бейкер “Анора” фильми учун “Энг яхши фильм” ва “Энг яхши режиссёр” номинацияларида “Оскар” мукофотига сазовор бўлди. Фильмда Марк Эйделштейн, Юра Борисов, Алексей Серебряков ва актриса Даря Экамова каби рус актёрлари иштирок этган.

Фильмда бош ролни “Энг яхши аёл роли” учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган Майки Медисон ижро этган. Бундан ташқари, “Анора” “Энг яхши монтаж” ва “Энг яхши оригинал сценарий” номинацияларида ҳам ҳайкалчаларни қўлга киритди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар