Daryo

Диплом йўқ, аммо “Оскар” бор: Актёрлик бўйича таҳсил олмаган Голливуд юлдузлари

Ҳақиқий истеъдод дипломларга боғлиқ эмаслигини исботлаган касб эгаларининг энг машҳур вакиллари

3 дақиқа ўқиш17 393 кўришлар0 изоҳ0

Жонни Депп, Бред Питт, Никол Кидман: бу юлдузлар муваффақиятли актёр бўлиш учун театр олийгоҳларини битириш шарт эмаслигини кўрсатиб берди. Баъзиларига омад ўзи келди, бошқалари эса барча имкониятлардан фойдаланиб, муваффақиятга эришди.

1. Жонни Депп

Фото: Mail.ru

 

Ёшлигидан актёр мусиқага қизиқиб, рок-мусиқачи бўлишни орзу қилган. У “Тҳе Kids” гуруҳида гитара чалган ва бу соҳада муваффақиятга эришиш учун Лос-Анжелесга кўчиб ўтган. Аммо молиявий қийинчиликлар Жонни Деппни қўшимча даромад топишга мажбур қилган. Николас Кейжнинг маслаҳати билан Жонни кинода ўзини синаб кўришга қарор қилди.
Унинг дебюти “Вязов кўчасидаги қўрқинчли туш” фильмида бўлган. Кўп ўтмай у “Жамп-стрит, 21” сериалида машҳур бўлди ва кейинроқ унга катта кинога йўл очган режиссёр Тим Бертон билан танишди.

2. Натали Портман

Фото: Mail.ru

 

Актриса болалигидан саҳнага қизиқар ва ҳар ёз театр лагерларида бўлиб, мактаб спектаклларида қатнашган. 10 ёшида пица дўконида Revlon агенти уни тасодифан кўриб қолиб, ёш Натали Портманга моделлик бизнесида ўзини синаб кўришини таклиф қилган. Аммо бунинг ўрнига у актрисалик касбини танлаган. Портман кастингларга бориб, маҳоратини такомиллаштириб, 12 ёшида Люк Бессоннинг “Леон” фильмида биринчи катта ролини ижро этган. Фильм уни юлдузга айлантирди, лекин Натали кинодаги карьераси билан чекланмади. У Гарвардга кириб, психологияни ўргана бошлади ва ўқишни “Юлдузлар жанги”даги суратга олишлар билан бирлаштирди.

3. Бред Питт

Фото: Mail.ru

Миссури университетининг журналистика ва реклама бўлимларини битириб, келажакдаги актёр Лос-Анжелесга кўчиб ўтди ва янги касбни ўргана бошлади. Бундан ташқари Питт ҳайдовчилик қилиб, эълонлар тарқатиб ҳам қўшимча даромад қилар эди.

Унинг илк роллари эпизодик бўлган, аммо ўзининг қатъияти ва туғма истеъдоди туфайли ниҳоят у “Телма ва Луиза” саёҳат фильмида муҳим рол ижро этди ва бу унинг карьерасида бурилиш нуқтаси бўлди.

4. Женнифер Лоуренс

Фото: Mail.ru

 

Ҳозирда энг талабгир актрисаларидан бири бўлган Женнифер Лоуренс ҳеч қачон махсус курсларга бормаган. 14 ёшида келажакдаги “Ҳаёт-мамот ўйинлари” юлдузи кинода суратга тушишни орзу қилиб, ота-онасини Нью Йоркка олиб бориб, агент топишга кўндирди. Бир неча синов ва реклама роликларидан кейин Женниферни катта лойиҳаларга таклиф қила бошладилар.

2010 йилда “Қишки суяк” номли мустақил драмадаги роли учун Лоуренс “Оскар”га биринчи номзодини олди. Маълумки, Голливуд юлдузи суратга олишлар унинг ўқишига халақит бермаслиги учун мактабни экстернат усулида тугатган.

5. Рассел Кроу

Фото: Mail.ru

Австралиялик Рассел Кроу биринчи марта 5 ёшида унинг узоқ қариндоши продюсери бўлган сериалда эпизодик рол ўйнаб, экранга чиқди. Ёшлигида Янги Зеландияга кўчиб ўтгандан кейин Кроу оиласига молиявий ёрдам бериш учун мактабни ташлаб кетди. Бундан ташқари, у мусиқага қизиқиб, бир нечта гуруҳда ижро этган.

Бир муддат ўтиб, Рассел ўзини актёр сифатида синаб кўришга қарор қилди. “Калбошлар” драмасидаги роли халқаро продюсерларнинг диққатини жалб қилди ва тез орада Кроу Голливудга кўчиб ўтди ва у ерда уни ҳақиқий муваффақият кутаётганди.

6. Никол Кидман

Фото: Mail.ru

Австралиялик актриса болалигидан саҳна санъатига интилиб, 4 ёшидан балет билан шуғулланган ва кейинроқ ёшлар театрида роллар ижро этган. Бироқ Николнинг онаси оғир касалланганда, қиз театрни ва мактабдаги ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлди. Оиласини боқиш учун у рекламада суратга туша бошлади ва 15 ёшида кинода биринчи ролини олди.

7. Том Круз

Фото: Mail.ru

“Уддалаб бўлмас топшириқ” юлдузи Голливуднинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёрларидан бири ҳисобланади. Аммо у ҳам ҳеч қандай махсус таълим олмаган. Болалигида Том Круз дислексиядан азият чекиб, тенгдошларининг доимий масхараси туфайли 15 та мактабни алмаштиришга мажбур бўлган. Мактабни битиргач, у руҳоний бўлишни хоҳлаган ва ҳатто семинарияга кирган. Аммо тез орада фикрини ўзгартириб, кинода суратга тушиш учун Нью Йоркка йўл олган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар