Daryo

Қозоғистонда гўшт нархи ошиб кетди

Расмийлар нарх ошишини Тожикистон ва Ўзбекистондан талаб ошгани билан изоҳламоқда

1 дақиқа ўқиш19 758 кўришлар0 изоҳ0

Қозоғистонда гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархининг сезиларли ўсиши қайд этилди. Расмийлар буни Тожикистон ва Ўзбекистондан талаб ошгани билан изоҳламоқда. Бу ҳақда Ulysmedia хабар берди.

Фото: “Информбуро.кз”

2025 йил март ойи якунларига кўра, гўшт маҳсулотлари нархи 2,2 фоизга қимматлашган. Бу сўнгги уч йилдаги энг катта ойлик ўсишдир. Шунга ўхшаш кўрсаткич фақат 2022 йил апрель ойида қайд этилган.

Остона шаҳри аҳолиси мол гўшти учун 2800 тенге (67 минг сўм) тўлаган бўлса, ҳозирда нархлар 3100-3300 тенгегача (тахминан 77 ва 82 минг сўмга) етмоқда. Бу кўрсаткич Ўзбекистондаги гўшт нархларига нисбатан анча паст.

Таҳлилчиларга кўра, гўшт нархининг ойига 1 фоиздан ошиши жуда кам учрайдиган ҳолат. Таққослаш учун: 2023 йилда гўшт йил давомида 7 фоизга, 2024 йилда эса 3,4 фоизга қимматлашган. Жорий йилда нархлар аллақачон 5,6 фоизга кўтарилган.

Кескин ўсиш кетма-кет учинчи ой давом этмоқда. Январь ойида гўшт 1,1 фоизга, февралда 2,1 фоизга, март ойида эса яна 2,2 фоизга қимматлашган. Айниқса, мол ва қўй гўштининг нархи кескин ошган. Мол гўшти бир ойда 3,5 фоизга қимматлашган — бу 2017 йил февралидан бери иккинчи йирик кўрсаткичдир. Қўй гўшти эса 3,4 фоизга ошиб, максимал кўрсаткичга етган.

Нарх ошиши сабаблари

Расмийлар анъанавий равишда нархларнинг ошишини қўшни давлатлар — хусусан, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан талабнинг ошиши билан изоҳламоқда. Шу билан бирга, вазирликлар вакиллари ички бозорда гўшт маҳсулотлари тақчиллиги йўқлигини, вазият вақт ўтиши билан барқарорлашишини айтган.

Ўзбекистонда гўшт нархи қимматлашмоқда

Март ойида мол гўшти 8,3–8,8 фоиз, қўй гўшти 9,1 фоиз, гўшт қиймаси 5,4 фоизга қимматлашди. Товуқ гўшти нархлари 0,1-0,6 фоиз, тирик балиқ 1,7 фоизга ошди. Бошқа асосий турдаги маҳсулотлардан сариёғ 1,1 фоизга, сут 0,9 фоизга, спиртсиз ичимликлар нархлари 0,5 фоизга кўтарилди. Гуруч нархи эса 2,3 фоиз, буғдой уни 1,4 фоиз арзонлашди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар