Daryo

Ҳинд киносидаги машҳур ака-ука ва опа-сингиллар 

Покистон ва Ҳиндистон санъат оламида ўзига хос овози, истеъдоди билан танилган Али ва Данял Зафар ака-ука санъаткордир

3 дақиқа ўқиш8 646 кўришлар0 изоҳ0

Болливудда бир оиладан чиққан машҳурлар жуда кўп. Айниқса, опа-сингил ёки ака-ука бўлиб, бирдек машҳурликка эришган актёр ва актрисалар доим томошабинлар эътиборида бўлган. Уларнинг ўхшаш қиёфаси, актёрлик маҳорати ҳинд киноси оламида алоҳида қизиқиш уйғотади. Қуйида қариндош бўлган Болливуд юлдузлар ҳақида маълумот берамиз.

Фото: Дзен

Шилпа ва Шамита Шетти

Болливуднинг машҳур опа-сингил актрисаларининг иккиси ҳам ўзининг ноёб актёрлик истеъдоди билан танилган.

Фото: Дзен

Шилпа Шетти 1975 йил 8 июнь куни Мумбайда туғилган. У фаолиятини 1993 йилда атиги 18 ёшида бошлаган. Дебютидан бир йил ўтгач, у ўзининг биринчи бош ролини ижро этган.

Шетти бир қатор ҳинд фильмларида рол ўйнаган ва унинг актриса синглиси ҳам Шилпа билан бир неча марта биргаликда ишлаган. У Британия реалити-шоусида ғолиб бўлган. Актрисалик карьерасидан ташқари, Шилпа хайрия лойиҳаларини фаол қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у кўплаб нуфузли мукофотларга сазовор бўлган.

Шамита Шетти 1979 йил 2 февраль куни Мумбайда туғилган. Шилпа Шеттининг синглиси ўзининг актёрлик фаолиятини 2000 йилда бошлаган. Актриса “Севгилим тўйи” фильмидаги “Шарара-шарара” ижроси билан танилган.

Аюшман ва Апаршакти Кҳурана

Фото: Дзен

Болливуднинг машҳур ака-ука актёрлари Аюшман Кҳурана ва Апаршакти Кҳурана ўзларининг актёрлик ва мусиқа соҳасидаги маҳорати билан танилган. Айни вақтда ёш томошабинлар учун севимли ва ижросидаги фильмлар хит бўлган Аюшман ўз меҳнати билан кино оламида ўрнини топган истеъдод эгаларидан ҳисобланади.

Апаршакти кўпроқ иккинчи даражали ролларни ўйнаган. Актёр, асосан, “Дангал” фильмидаги Омкар роли билан эсда қолди, бу лойиҳада Амир Хон ҳам иштирок этган.

Али ва Данял Зафар

Фото: Дзен

Покистон ва Ҳиндистон санъат оламида ўзига хос овози ва истеъдоди билан танилган Али ва Данял Зафар — ака-ука санъаткор. Уларнинг ҳар бири ўз йўналишида ижод қилиб, катта мухлислар эътиборини қозонган.

Али Зафар кўп қиррали ижодкор: қўшиқчи, актёр, бастакор ва ҳатто рассом сифатида танилган. У мусиқадаги илк катта муваффақиятни “Чанно” қўшиғи орқали қўлга киритган. Кейинчалик Болливуд киноларида рол ўйнаб, Ҳиндистон томошабинларига ҳам яхши танила бошлади.

Унинг укаси Данял Зафар эса замонавий мусиқий услуби билан ажралиб туради. У Coke Studio Pakistan орқали оммага танилди. Данялнинг ижоди асосан поп ва R&B йўналишида бўлиб, у ёш авлод орасида машҳурликка эришган. Бундан ташқари, у актёрлик ва моделлик соҳасида ҳам ўзини синаб кўрмоқда.

Анил ва Санжай Капур

Фото: Дзен

Анил Капур 1956 йилда Мумбайда туғилган ва 1980 йиллардан буён ҳинд киносининг энг севимли актёрларидан бири ҳисобланади. 2005 йилдан бери актёр ва продюсер сифатида 40 йилдан ортиқ давом этган карьерасида Капур 100 дан ортиқ фильмларда суратга тушган. Кўплаб машҳур фильмлардаги асосий роллари учун тан олинган, у бир нечта мукофотларга, жумладан, иккита Миллий фильм мукофоти ва олтита Filmfare мукофотига сазовор бўлган. Шунингдек, у машҳур актриса Сонам Капурнинг отаси сифатида ҳам танилган.

Анил Капурнинг акаси Санжай Капур шоу-бизнесдан кўра бизнес оламида фаолият олиб боради. У турли соҳаларда — айниқса мода ва чакана савдо йўналишларида муваффақиятли тадбиркор сифатида танилган. Аввалроқ у машҳур ҳинд актрисаси Каришма Капур билан турмуш қурган бўлиб, бу уларни Ҳиндистоннинг икки машҳур кино оиласини боғлаб турган жуфтликка айлантирган эди. Ҳозирда эса улар ажрашган.

Анупам ва Ражу Кҳер

Фото: Дзен

Анупам Кҳер 1955 йилда Ҳиндистоннинг Шимла шаҳрида туғилган. Унинг кино оламидаги фаолияти 1980 йилларда бошланган ва бугунги кунга қадар у 200 дан ортиқ фильмларда рол ижро этган.

Ражу Кҳер Анупамнинг укаси бўлиб, у ҳам санъатга меҳр қўйган актёр ва режиссёр. Ражу кўпроқ телевидение лойиҳалари, сериаллар ва киноларда иккинчи даражали ролларни ижро этади.

Катрина ва Изабел Каиф

Фото: Дзен

Изабел опаси Катринага ўз карьерасининг бошларида жуда ўхшаш эди, аммо актриса пластик операция қилдиргандан сўнг бир оз ўзгарди. Яқинда у Болливудда дебют қилади. Унинг кино саноатидаги устози Салмон Хон бўлиб, Изабел учун санъат мактаби вазифасини ўтаган.

Амрита ва Притика Рао

Фото: Дзен

Амрита Рао ҳинд актрисаси ва собиқ модел бўлиб, асосан ҳинд фильмларидаги фаолияти билан танилган. Амританинг синглиси Притика актрисалик фаолиятини 2010 йилда бошлаган. У телевидение саҳнасида дебют қилган бўлса-да, тез орада Болливудда ҳам ўз имкониятларини топди.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Амитабҳ Баччан 83 ёшда: Парламент депутати бўлган, бир ўлимдан қолган, бедаво касалликдан азият чекадиган актёрнинг ҳаёт йўли

Амитабҳ Баччан 83 ёшда: Парламент депутати бўлган, бир ўлимдан қолган, бедаво касалликдан азият чекадиган актёрнинг ҳаёт йўли

16-Октабр 2025, 11:04

Экранга қайтган Саиф Али Хон, қизиқарли сюжет ва дебютлар: Netflix томонидан суратга олинган янги ҳинд фильмлари 

Экранга қайтган Саиф Али Хон, қизиқарли сюжет ва дебютлар: Netflix томонидан суратга олинган янги ҳинд фильмлари 

27-Март 2025, 17:52

IMDb рейтингига кўра энг яхши 15 та ҳинд фильми

IMDb рейтингига кўра энг яхши 15 та ҳинд фильми

24-Декабр 2024, 20:45

Қошлари сабаб продюсерлар босимига учраган, Болливудда бир неча марта рекорд ўрнатган ҳамда 5 рақамини яхши кўрадиган Кажол 52 ёшда (фото, видео)

Қошлари сабаб продюсерлар босимига учраган, Болливудда бир неча марта рекорд ўрнатган ҳамда 5 рақамини яхши кўрадиган Кажол 52 ёшда (фото, видео)

5-Август, 14:40

Шоҳрух Хон, Салмон Хон, Айшвария Рай ва Сонам Капур: Болливуд юлдузлари ўртасидаги энг шов-шувли можаролар

Шоҳрух Хон, Салмон Хон, Айшвария Рай ва Сонам Капур: Болливуд юлдузлари ўртасидаги энг шов-шувли можаролар

4-Апрел, 14:55

Атиргул суви, творог ва асал — ҳиндистонлик аёлларга табиий гўзалликни сақлаб қолишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

Атиргул суви, творог ва асал — ҳиндистонлик аёлларга табиий гўзалликни сақлаб қолишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

9-Март, 15:56

2025 йилда тақдим этилган энг қизиқарли ҳинд комедиялари (трейлер)

2025 йилда тақдим этилган энг қизиқарли ҳинд комедиялари (трейлер)

17-Феврал, 15:00

Замонавий ҳинд сериаллари: мифология, тарих ва муҳаббат уйғунлигидаги ажойиб фильмлар

Замонавий ҳинд сериаллари: мифология, тарих ва муҳаббат уйғунлигидаги ажойиб фильмлар

29-Январ, 17:55