Daryo

Германия мактаб ўқувчиларини урушга тайёрлайди

Ички ишлар вазирлиги мактабларда фуқаро мудофаасини ўқитишни кучайтиришга чақирди

1 дақиқа ўқиш4 316 кўришлар0 изоҳ0

Германияда “Христиан-демократик иттифоқ” партияси депутати Родерих Кизеветтер мактаб ўқувчиларини турли инқирозли вазиятларга тайёрлашга чақирди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳам тегишли чақириқ билан чиқди. Бу ҳақда Handesblatt хабар берди.

Фото: AFP

Депутатнинг сўзларига кўра, Германия мактабларида фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик кўриш бўйича махсус базавий тренинглар жорий этилиши керак. Ушбу тренингларда болаларга табиий офатлар, уруш ёки бошқа инқироз пайтида қандай ҳаракат қилиш кераклиги ўргатилади. Бундай тизим аллақачон Финляндия мактабларида йўлга қўйилгани таъкидланган.

Фавқулодда вазиятлар учун сценарийларни машқ қилиш жуда муҳим, чунки айнан бундай ҳолатларда ўқувчилар энг заиф қатлам сифатида энг кўп азоб чекиши мумкин, деди Родерих Кизеветтер.

Германия Ички ишлар вазирлиги ҳам мактабларда фуқаро мудофаасини ўқитишни кучайтиришга чақирди.

Сўнгги пайтларда хавфсизлик сиёсати соҳасидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, фуқаро мудофаасига, жумладан, мактаб таълимига кўпроқ эътибор қаратиш лозим, дейди вазирлик.

Вазирликнинг таъкидлашича, фуқаролар фавқулодда вазиятларга жавоб қайтариш учун уйда зарурий захираларни сақлаши керак — бу ўзига, оиласига ва атрофдагиларга ёрдам бериш, зарурат туғилганда эса инсон ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради.

Ушбу баёнотлар Европа комиссияси уруш, киберҳужумлар, ҳалокатли эпидемиялар ва иқлим офатлари каби инқирозларнинг эҳтимолий сценарийларини тавсифловчи “Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўйича иттифоқ стратегияси”ни тақдим этганидан сўнг янгради. Еврокомиссия аҳолини турли инқирозли сценарийларга, жумладан, ҳарбий можарога тайёрланишни тавсия қилди. 

Тегишли ҳужжатга кўра, сув, дори-дармон, ўт олдиргич (“зажигалка”), гугурт, фонар, қувватлагичлар, иссиқ кийим-кечак ва сифати тез бузилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ичига олган минимал захирани яратишга алоҳида эътибор қаратиш керак. Ушбу тўплам инсон камида 72 соат давомида ўзгаларнинг ёрдамисиз омон қолишини таъминлаши керак.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар