Daryo

Туркия хорижга лимон етказиб беришни тўхтатди

Ўзбекистон лимонни асосан Туркиядан импорт қилар эди

1 дақиқа ўқиш7 134 кўришлар0 изоҳ0

Туркия 8-апрелдан бошлаб хорижга лимон етказиб беришни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда Туркия савдо вазирлиги хабарига таяниб, “Илкҳа” агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Қарор Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қабул қилинган. Зарурат туғилганда қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

2025 йил 8 апрелдан бошлаб лимон экспорти вақтинча тўхтатилди. Ушбу қарор бутун мамлакат бўйлаб кузатилган совуқ об-ҳаво ва ички талабни ҳимоя қилиш ҳамда етказиб бериш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди, дейилади хабарда.

Туркия Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги пайтларда Ўртаер денгизи бўйидаги Адана, Мерсин шаҳарлари ва Хатай вилоятларида совуқ об-ҳаво кузатилган.

Ўзбекистон бир йилда Туркиядан 10 минг тоннадан ортиқ лимон импорт қилган

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда хориждан қиймати 3,9 миллион долларга тенг бўлган 16,5 минг тонна лимон импорт қилган. Энг кўп лимон импорт қилган давлатлар эса қуйидагилар:

  • Туркия — 10 024 тонна
  • Хитой — 4 106 тонна
  • Тожикистон — 1 230 тонна
  • Эрон — 499 тонна
  • Аргентина — 382 тонна
  • Бошқа давлатлар — 235 тонна.

Туркиядан 2024 йилда хорижга 1 миллион 639 минг тонна цитрус мевалар жўнатилган. Ўша йилда экспортни мамлакатлар бўйича тақсимлашда биринчи ўринни Россия эгаллаган. Экспорт ҳажми 375 миллион долларни ташкил этган Кейинги ўринларда 197 миллион долларлик экспорт ҳажмига эга Ироқ, 108 миллион долларлик Украина, 49 миллион долларлик Руминия ва 48 миллион долларлик Польша жой олган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар