Daryo

Ўзжан Денизнинг акаси уни ўлдириш билан таҳдид қилди, Айбуке Пусат ижтимоий тармоқдаги пости сабабли ролидан маҳрум бўлди: турк киноси янгиликлари

“Ҳукм” сериали юлдузи Пинар Дениз ва “Узук” сериали актёри Каан Йилдирим 2025 йил 1 апрель куни фарзандли бўлди

2 дақиқа ўқиш6 704 кўришлар0 изоҳ0

Турк актёр ва актрисалари шахсий ҳаётида рўй бераётган янгиликлар ва ҳозирда юлдузлар нималар билан банд экани ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: The Girl

“Эшрефнинг орзуси” сериали мухлислари Демет Ўздемирнинг портретини бошига чиздирмоқда

Баъзан томошабинларнинг севимли лойиҳаларга бўлган муҳаббати чегарадан ошиб кетади. Ижтимоий тармоқларда сартарошхонада қилинган ажойиб турмаклар видеоси тарқалмоқда: унда мижозларга Демет Ўздемир ижросидаги Нисаннинг портрети ва Эшреф билан ёнма-ён турган машҳур кадри сочларга чизилмоқда.

Фото: The Girl
Фото: The Girl

“Қўрғон сирлари” сериали юлдузлари Берил Позам ва Эрсин Арижи фарзанд кутмоқда

Фото: The Girl

“Қўрғон сирлари” сериалида Чингиз ролини ижро этган актёр Ариф Селчук ижтимоий тармоқлардаги жонли эфирда сериал актёрларнинг шахсий ҳаётидан кўплаб сирларни очиқлай бошлади. Унда Берил Позам ва Эрсин Арижи яқин кунларда фарзандли бўлиши ҳақида ҳам айтиб ўтди. Аммо бу хабарни актёрлар бошқача усулда етказишни хоҳлашган бўлиши табиий ҳол, шу сабабли Ариф танқидлар остида қолди ва шахсий маълумотларни ошкор қилгани учун жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Пинар Дениз ва Каан Йилдирим фарзандининг исмини ошкор қилди

Фото: The Girl

“Ҳукм” сериали юлдузи Пинар Дениз ва “Узук” сериали актёри Каан Йилдирим 2025 йил 1 апрель куни ота-оналик мақомига эришди. Улар фарзандига бобоси шарафига Фикрет Ҳакан деб исм қўйишди.

Ўзжан Денизнинг акаси уни ўлдириш билан таҳдид қилди

Фото: The Girl

“Алвон ғунчалар” сериали юлдузи Ўзжан Дениз ва унинг оиласи ўртасидаги зиддиятлар давом этмоқда. Куни кеча ижтимоий тармоқларда актёрнинг акаси Эркан Денизнинг аудиоёзувлари тарқалди, унда: “Мен сени барчанинг олдида отиб ўлдираман, сенга бир ҳафта вақт!” дея таҳдид қилинган. Шу сабабли ҳозирда Эркан Денизга нисбатан тергов ишлари бошланди, чунки у Ўзжан туфайли бир вақтлар пулсиз қолган эди.

Актриса Айбуке Пусат ижтимоий тармоқдаги пости сабабли “Разведка” сериалидаги ролидан маҳрум бўлди

Фото: The Girl

Ҳозир Туркиядаги сиёсий вазият туфайли турли норозиликлар кўпаймоқда. Айрим актёр ва актрисалар эса ўзларининг сиёсий фикрлари туфайли ишидан айрилмоқда. Жумладан, Айбуке Пусат “Разведка” сериалининг янги мавсумида иштирок этиши керак эди, бироқ у давлат канали TRT’ни бойкот қилишга чақирган пости сабабли лойиҳадан четлаштирилди. Бу воқеадан аввал турк журналисти Жем Кучук унинг бу фикрларини танқид остига олиб:

“Нон еб турган косангга тупурма!”, деган эди.

Шундан сўнг Айбуке лойиҳадан четлаштирилди, аммо Афра Сарачоғлу ва Киванч Татлитуғ каби машҳурлар актрисанинг тарафини олди. Ҳозирда уни қўллаб-қувватлаган “Разведка” сериалининг бошқа жамоаси ҳам ишдан бўшатилиш хавфи остида қолмоқда.

Актриса Сибел Ташчиоғлу “Қизил шарбат” сериалидан кетмоқда

Фото: The Girl

“Қизил шарбат” сериалида уч мавсум давомида томошабинларни ғазаблантирган Пембе хоним образини гавдалантирган актриса лойиҳадаги фаолиятини якунлади. Унинг сериалдаги чиқиши 2025 йил 30 май куни — учинчи мавсумнинг сўнгги қисмида тугайди.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар