Daryo

АҚШ молия вазири дефолт эҳтимоли ҳақида баёнот берди

Конгресс қарз лимитини ошириш ёки тўхтатиб қўйиш бўйича чора кўрмаса, июль ўрталарига қадар АҚШда ҳисоб-китобларни тўлаш учун нақд пул етишмай қолиши мумкин

1 дақиқа ўқиш9 627 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ молия вазири Скотт Бессент Қўшма Штатлар дефолтга яқинлашаётгани ҳақидаги даъволарни рад этди.

Бу ҳақда вазир Скотт Бессент америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида маълум қилган.

“Одамлар АҚШдаги вазият назоратдан чиқиб кетган, АҚШ дефолт томон кетмоқда, деб айтмоқда. Бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди”, деди вазир.

Фото: Репорт.аз

Шу билан бирга, у мамлакатнинг давлат қарзи катталигидан хавотир билдирган.

Таҳлилчилар фикрига кўра, АҚШ ҳукумати қарзи бўйича дефолт июль ўрталари ва октябрь ойи бошлари орасида содир бўлиши мумкин. Конгресс қарз лимитини ошириш ёки тўхтатиб қўйиш бўйича чора кўрмаса, июль ойи ўрталарига қадар АҚШда ҳисоб-китобларни тўлаш учун нақд пул етишмай қолиши мумкин.

Дональд Трамп инаугурациясидан сўнг дарҳол АҚШнинг янги президенти маъмурияти давлат қарзи муаммосига дуч келди. АҚШ давлат қарзининг ўсиш суръати тезлашди, 2024 йил 3 январда у 34 триллион доллар чегарасидан ўтди, июлда 35 триллион доллардан, ноябрда эса 36 триллион доллардан ошди. 2024-молия йили учун ўртача ЯИМ 28,83 триллион долларни, АҚШ қарзи 35,46 триллион долларни ташкил этди. Натижада қарзнинг ялпи ички маҳсулотга нисбати 123 фоизни ташкил этди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар