Daryo

Алишер Усмонов илк бор Forbes’нинг миллиардерлар рейтингига Ўзбекистон номидан киритилди

2025 йилги дунё миллиардерлари рейтинги эълон қилинди. Россиялик 24 нафар олигарх давлатини ўзгартирди

2 дақиқа ўқиш115 091 кўришлар0 изоҳ1

Forbes журнали 2025 йилги дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди. Ўтган йилги рўйхатда россияликлар деб аталган 24 нафар миллиардер бошқа давлатлар вакиллари сифатида кўрсатилди. Улар қаторида россиялик олигарх Алишер Усмонов ҳам бор. 

Фото: Codastory

Усмонов биринчи марта рейтингга Ўзбекистон номидан киритилди, бироқ вақт ўтиб бошқалар сингари яна Россия фуқароси сифатида акс этди. У 16,7 миллиард доллар билан 125-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги бир йил ичида Россияда долларли миллиардерлар сони ва уларнинг умумий бойлиги сезиларли даражада ошди. Иккала кўрсаткич ҳам рекорд ўрнатди.

Россия миллиардерлар сони бўйича дунёда бешинчи ўринда туради

Рўйхатда жами 3028 киши бор. Энг кўп АҚШ (902), Хитой (516), Ҳиндистон (205) ва Германия (171) вакилларидан иборат. Россия фуқаролари орасидаги долларли миллиардерлар сони бир йил ичида 120 дан 140 кишига, умумий бойлиги эса 537 миллиард доллардан 580 миллиард долларга ошган.

Россиялик олигархларнинг 14 нафарига нисбатан Ғарбнинг санкциялари амал қилмоқда. Ўтган йилги рейтингда россияликлар деб аталган 24 нафар миллиардер дастлаб бошқа давлатлар вакиллари сифатида кўрсатилди.

Мамлакатини ўзгартирганлар орасида Усмоновдан ташқари, Москванинг собиқ мери Юрий Лужковнинг беваси Елена Батурина ҳам бор эди, у рейтингда Буюк Британия вакили сифатида акс этганди.

“Лукойл” собиқ вице-президенти Леонид Федун эса Монако, “Алфа-Групп” ҳаммуассиси Алексей Кузмичев — Франция, “Алфа-Банк” собиқ президенти Петр Авен — Латвия номидан рейтингда жой олганди.

Бундан ташқари, “Яндекс” ҳаммуассиси Аркадий Волож ва Rambler Group’нинг собиқ ҳаммуассиси Александр Мамут исроиллик тадбиркорлар сифатида тақдим этилган. Россияликлар асосан Швейцария ва Исроил вакили сифатида кўрсатилганди. 

Бироқ давлатлари ўзгартирилган россияликлар рейтингдаги янгиланишда яна Россия фуқаролари сифатида акс этмоқда. Одатда мамлакат бўлимидаги ўзгаришлар ишбилармонлар вакилларининг талабига биноан киритилади.

Forbes’нинг 2025 йилги рейтингида дунёнинг барча миллиардерлари бойлиги 16,1 триллион долларга баҳоланган. Рейтингга 3000 га яқин киши киритилган. Рўйхатнинг биринчи қаторидан 342 миллиард доллар бойлиги билан Илон Маск жой олган. Ундан кейинги ўринларни Меtа корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг (216 миллиард доллар), Амазон раҳбари Жефф Безос (215 миллиард доллар), Oracle асосчи Ларри Эллисон (192 миллиард доллар) ва Louis Vuitton компанияси раҳбари Бернард Арно ва оиласи (178 миллиард доллар) эгаллаб турибди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик”: Украина расмийлари муносабати

“Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик”: Украина расмийлари муносабати

24-Сентабр, 13:35

Евроиттифоқ Усмоновдан санкцияларни олиб ташлаганидан кўп ўтмай Озарбайжонда 10 йилга қамалган франциялик тадбиркор афв этилди

Евроиттифоқ Усмоновдан санкцияларни олиб ташлаганидан кўп ўтмай Озарбайжонда 10 йилга қамалган франциялик тадбиркор афв этилди

23-Сентабр, 18:10

Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқариб ташланди

Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқариб ташланди

22-Сентабр, 21:55

Латвия Алишер Усмоновдан ЕИ санкцияларини олиб ташлашни блоклаб қўйди

Латвия Алишер Усмоновдан ЕИ санкцияларини олиб ташлашни блоклаб қўйди

22-Сентабр, 13:32

“Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқариш Европа Иттифоқини заиф кўрсатиши мумкин” — Литва молия вазири

“Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқариш Европа Иттифоқини заиф кўрсатиши мумкин” — Литва молия вазири

21-Сентабр, 23:03

“Озарбайжон Францияга Алишер Усмоновдан санкцияларни олиш бўйича босим ўтказган” — дипломатлар

“Озарбайжон Францияга Алишер Усмоновдан санкцияларни олиш бўйича босим ўтказган” — дипломатлар

17-Сентабр, 09:27

Алишер Усмонов сабабли Евроиттифоқ Россияга қарши санкциялар бўйича келиша олмади

Алишер Усмонов сабабли Евроиттифоқ Россияга қарши санкциялар бўйича келиша олмади

15-Сентабр, 11:20

Франция ва Словакия Алишер Усмоновни Евроиттифоқ санкцияларидан чиқаришни сўрамоқда

Франция ва Словакия Алишер Усмоновни Евроиттифоқ санкцияларидан чиқаришни сўрамоқда

12-Сентабр, 08:43