Daryo

Суперлига. “Динамо” меҳмонда “Пахтакор”ни мағлуб этди

Тошкентликлар икки ўйинда ҳам мағлуб бўлиб, 15-ўринни эгаллаб турибди

1 дақиқа ўқиш6 001 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги баҳслар 29 март, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: “Пахтакор” клуби матбуот хизмати

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилди. Учрашувда катта устунлик тошкентликларда бўлди, аммо амалда бу кўринмади. 

55-дақиқада “Пахтакор” гол урди, аммо ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат дея баҳоланди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Анваржон Ҳожимирзаев гол уриб, ҳисобни очди. Ушбу гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди. 

Шундай қилиб, тошкентликлар икки ўйинда ҳам мағлуб бўлиб, 15-ўринни эгаллаб турибди. Самарқандликлар эса уч ўйинда 7 очко йиғиб, 3-ўриндан жой олган.

Суперлига

3-тур

29 март, шанба

“Пахтакор” — “Динамо” 0:1

Голлар: 0:1 — 60, Анваржон Ҳожимирзаев

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар