Daryo

Қозоғистонда 5,5 балли зилзила содир бўлди (видео) 

Ер силкинишлари муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди, тезкор штаб тузилди

1 дақиқа ўқиш21 624 кўришлар0 изоҳ0

Қозоғистонда 28 март куни 5,5 балли зилзила қайд этилгани муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ер силкинишлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Азамат Мамбетов юқори тайёргарлик режимини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди. Зилзила соат 03:42 да қайд этилган ва эпитцентрда 5,5 баллга етган.

Зилзила Қирғизистоннинг Талас вилоятидаги Копур-Бозор қишлоғида 5 балл, Чуй вилояти ва Бишкек шаҳрида 4 балл атрофида сезилган.

Ҳозирда зилзила оқибатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зилзила муносабати билан тезкор штаб ташкил этди.

Маълумот ўрнида, Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дастлаб зилзила 6 магнитудали бўлганини хабар қилган эди. Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази эса Қозоғистонда 5,2 магнитудали зилзила кузатилганини маълум қилган.

Ўз навбатида, Қирғизистонда 28 март куни  соат 06:17 да 5 балли зилзила содир бўлган. Унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилган.  Жумладан, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон, Косонсой, Чортоқ туманларида 2 балли ер силкинишлари қайд этилган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар