Daryo

Дунёдаги энг узун думли мушук Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Мейн-кун зотига хос мушукнинг думи узунлиги ярим метрга етади

1 дақиқа ўқиш7 678 кўришлар0 изоҳ0

Американинг Миннесота штатида яшовчи икки яшар мейн-кун зотли мушук дунёдаги энг узун дум эгаси деб тан олинди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида хабар берилди.

Фото: Guinness World Records

Мутахассислар қайд этганидек, жаноб Пагсли Аддамс лақабли уй ҳайвони деярли ярим метр — 46,99 сантиметр узунликдаги думга эга. Мушукка фильмдаги Аддамслар оиласи қаҳрамонининг номи берилган. Пагсли Кемеронларнинг севимли аъзоси, уларнинг уйида жами уч нафар мейн-кун мушуклари боқилади.

Пагслининг эгаси Аманда хоним сўзларига кўра, мушук ёш бўлишига қарамай, ветеринарга биринчи ташрифидан бошлаб ўз штатида жуда машҳур бўлиб кетган.

Фото: Guinness World Records
“Мен уни биринчи марта ветеринарга олиб борганимда мутахассис мушугимнинг бундай физиологик тузилиши камёб ҳолат эканлигини қайд этган эди. Ўша кундан бошлаб тўрт оёқли дўстимизнинг ўзига хос эканлиги хаёлимдан кетмай қўйди. Сўнг мен бу ҳақда фарзандларимга сўзлаб бердим ва, албатта, улар бундай ҳолат Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганми ёки йўқлигини аниқлашга тушди. Не кўз билан қарасак, дунёдаги энг узун дум бўйича рекорд ўрнатилган экан”, дейди Аманда.
Фото: Guinness World Records

Ҳозирда Пагсли икки ёшдан ошган ва унинг думи ҳам ўсишда давом этмоқда. Аманда мушукни “жуда шўх” уй ҳайвони деб таърифлайди, бироқ Пагсли ўзгалар олдида ўзини анча хотиржам тутади ва “Ўтир” буйруғини бажара олади. Мушукнинг кундалик тартиби оддий: у овқатланади, ухлайди ва эгаларига эркалик қилади.

Фото: Guinness World Records

Бироқ баъзида Пагслининг узун думи унга ҳаракатланишга бир оз халақит қилиши мумкин.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар