Daryo

Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Хоразм”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ушбу ғалаба билан “Бухоро” 6 очко билан онлайн жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди

1 дақиқа ўқиш7 465 кўришлар0 изоҳ0

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги баҳслар 27 март, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: “Хоразм” клуби матбуот хизмати

Учрашувнинг 11 дақиқасида ҳисоб очилди. Шоҳруз Норхонов пенальтидан унумли фойдаланди. Биринчи бўлимда вазиятлар яратилган бўлса-да, улардан жамоалар унумли фойдалана олмади. 

47-дақиқага келиб эса ҳисоб тенглашди. Рустамжон Абдуҳамидовнинг голи ҳисобаги мувозанатни тиклади. Бироқ орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмас Норхонов дублга эришди. 63-дақиқага келиб эса Доминик Бегич вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни иккитага оширди. 

Ушбу ғалаба билан “Бухоро” 6 очко билан онлайн жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди. “Хоразм” эса 6 очко билан ўз ўрнидан пастга тушди. 

90+8-дақиқага келиб эса Билол Туплиевнинг голи жамоаси ғалабасини мустаҳкамлади.

Суперлига

3-тур

27 март, пайшанба

“Хоразм” — “Бухоро” 1:4

Голлар: 0:1 — 11, Шоҳруз Норхонов (пенальти), 1:1 — 47, Рустамжон Абдуҳамидов, 1:2 – 51, Шоҳруз Норхонов, 1:3 – 63, Доминик Бегич, 1:4 – 90+8, Билол Туплиев.

“Хоразм” — Сардор Қобулжонов, Хазрат Турсунқулов (Санжар Шоаҳмедов, 46), Жасур Азимов (Дилшод Жўраев, 61), Мурод Бобожонов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Владимир Бубаня, Ихтиёр Тошпўлатов (Фаррух Иброҳимов, 61), Достон Турсунов, Суннатилла Абдуллажонов, Аброр Хусинов (Шаҳром Самиев, 68), Рустам Абдуҳамидов (Франсис Нарх, 81).

“Бухоро” — Ширинбой Абдуллаев, Равшан Хайруллаев, Анвар Жўраев (Муҳаммадсафо Фозилов, 46), Шоҳруз Норхонов, Фране Чиряк (Алберт Нуруллаев, 90+2), Муҳаммад Йўлдошев (Билол Туплиев, 74), Ёсип Томашевич (Жавоҳир Ўтамуродов, 79), Доминик Бегич (Жавоҳир Рўзиев, 90+2), Марко Колакович, Фране Икич, Шаҳбоз Жўрабеков.

Огоҳлантиришлар: Аброр Хусинов (26), Шоҳруз Норхонов (30), Достон Турсунов (42), Доминик Бегич (86).

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар