Daryo

БМТда Туркманистоннинг доимий нейтраллиги тўғрисидаги резолюция қабул қилинди

Резолюция тинчлик музокараларини ўтказишда нейтрал давлатлар ҳудудларидан фойдаланиш бўйича тавсияни ўз ичига олади

1 дақиқа ўқиш21 088 кўришлар0 изоҳ0

БМТ Бош ассамблеяси “Туркманистоннинг доимий нейтраллиги” резолюциясини қабул қилди. Мазкур ҳужжатга 67 та давлат ҳаммуаллифлик қилган. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги

Ҳужжат БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессияси 61-ялпи мажлисида “Тинчликни барпо этиш ва уни сақлаш” кун тартиби доирасида консенсус асосида қабул қилинган. Резолюция тинчлик музокараларини ўтказиш учун нейтрал давлатлар ҳудудларидан фойдаланиш бўйича тавсияни ўз ичига олади.

Туркманистоннинг БМТдаги доимий вакили Аксолтан Атаева ҳужжатни тақдим этган. У нейтраллик мақоми ташқи сиёсатининг пойдевори ва Туркманистоннинг тинчликсевар доктринасини халқаро майдонда амалга оширишнинг асоси эканини айтган.

Туркманистоннинг доимий нейтраллиги тўғрисидаги илк резолюция 1995 йил 12 декабрда қабул қилинган. Атаева шундан буён мамлакат превентив дипломатия воситаси сифатида ушбу мақомнинг самарадорлигини намоён этиб келаётганини таъкидлади.

Шунингдек, у нейтраллик Туркманистоннинг Конституциявий қонуни билан мустаҳкамлангани ва туркман халқининг тарихий мероси ҳамда анъаналарига асосланганини айтиб ўтди.

Туркманистон ташаббуси билан 2017 йилда БМТ Бош ассамблеяси 12 декабрни Халқаро нейтраллик куни деб эълон қилган эди. Шунингдек, БМТ ҳузурида Нейтралитет дўстлари гуруҳи ташкил этилди ва 2025 йил Халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар