Daryo

Исроил Ғазо жанубида ҲАМАС ҳарбий разведка бошлиғини ўлдирди

Усама Табаш юқори мартабали ҲАМАС вакили ҳисобланиб, ташкилот учун муҳим оператив билим манбайи бўлган

1 дақиқа ўқиш6 928 кўришлар0 изоҳ0

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубида ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий разведка бошлиғи Усама Табашни ўлдирди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Репорт.аз

“Исроил армияси Ғазо жанубидаги ҲАМАС ҳарбий разведкаси бошлиғи ҳамда ҲАМАСнинг кузатув ва ўт очиш бўлими раҳбари бўлган Усама Табашни йўқ қилди”, дейилади баёнотда.

Табаш юқори мартабали ҲАМАС вакили ҳисобланиб, ташкилот учун муҳим оператив билим манбайи бўлган. У ҲАМАСда турли раҳбарлик лавозимларида, жумладан, Хон Юнус бригадасида батальон қўмондони сифатида ҳам ишлаган, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Армия таъкидлашича, Табашнинг йўқ қилиниши “ҲАМАСнинг разведка маълумотларини йиғиш ва қўшинларга зарар етказиш қобилиятини пасайтиради”.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар